Сионистик режим ҳарбийлари ўқидан фаластинлик ёш йигит шаҳид бўлди
(last modified Sat, 08 Feb 2020 08:59:11 GMT )
феврал 08, 2020 13:59 Asia/Tashkent
  • Сионистик режим ҳарбийлари ўқидан фаластинлик ёш йигит шаҳид бўлди

Иордания дарёсининг ғарбий қирғоқида сионистик режим ҳарбийлари фаластинилк ёш йигитни ўққа тутишди ва у ҳодиса жойида шаҳид бўлди.

Алжазира телеканалининг кечанги хабарига кўра,   сионистик режим ҳарбийлари Тулкарм шимолидаги Qaffin қишлоғида фаластинлик ёш йигитни ўққа тутган ва 19 яшар фаластинлик ёш йигит бу ҳодисада шаҳодатга етди.

 Qaffin қишлоғидан ташқари Ромуллоҳ ғарбидаги Балъайн ва Алхалилдаги Бобуззовия қишлоқларида ҳам фаластинликлар ва сионистик режим ҳарбийлари ўртасида тўқнашувлар юз берди.

Фаластиндаги Қизил ярим ой ташкилоти ҳам  Иордания дарёсининг Кафарқудум қишлоғида фаластинликлар ва сионистик режим ҳарбийлари ўртасида келиб чиққан тўқнашувларда 31 нафарни жароҳатланганини маълум этди.

Кеча Иордания дарёсининг ғарбий қирғоқида,  " Аср муомаласи" номли АҚШ лойиҳасига қарши эътироз билдирган ўнлаб фаластинликлар ва сионистик режим ҳарбийлари ўртасидаа тўқнашувлар юз еди.

Пайшанба куни ҳам  сионистик режим ҳарбийлари ҳужумида Иордания дарёсининг ғарбий қирғоқи ва ишғол этилган Фаластин сарзаминларида 4 нафар фаластинлик  шаҳид бўлиб, 70 киши жароҳат олди.

 

Ёрлиқ