Арабистондаги Даммом саноат шаҳрида ҳам карантин эълон иқлинди
Коронавирусни кенг тарқалгани сабаб Саудия Арабистонининг иккинчи энк буюк саноат шаҳрида карантин жорий этилди.
Меҳр ахборот агентлигининг хабар қилишича, Саудия Арабистони подшолик идораси бугун коронавирус тарқалишига қарши кураш мақсадида мамлакат шарқидаги Дамом саноат шаҳрида карантин жорий этилгани ва шаҳар яшовчиларига ҳам тайинланган аниқ соатларга харид қилиш учун чиқишларига рухсат берилганини қўшимча қилди.
Кеча Арабистон режими Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда коронавирусга мубтало бўлишнинг янги 1 минг 362 ҳолатни қайд этилгани ва мубталолар сонини 25 минг 500 нафарга етганини маълум этганди.
Эслатиб ўтамиз Форс Кўрфази атрофидаги араб давлатлари орасида коронавирус инфекциясига чалинишнинг энг кўп ҳолати Саудия Арабистонида қайд этилган.