Европа Иттифоқи ТИВ раҳбарлари " Аср муомаласи" лойиҳасига қарши чиқишди
(last modified Tue, 16 Jun 2020 10:09:03 GMT )
июн 16, 2020 15:09 Asia/Tashkent
  • Европа Иттифоқи ТИВ раҳбарлари

Европа Иттифоқи ТИВ раҳбарлари АҚШ-сионистик режимнинг "Аср муомаласи"га зид эканлигини маълум этдилар.

Кеча Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирлари АҚШ ТИВ раҳбари Майк Помпео билан  виртуал фазо орқали ўтказган йиғилишда " Аср муомаласи" лойиҳасини қабул қилмайдиганини маълум этдилар.

Европа Иттифоқи ташқи сиёсати масъули Жозеп Борель ҳам Европа Иттифоқи ТИВ раҳбарлари ва Майк Помпео ўртасидаги видеоконференциядан сўнг,  Европа давлатлари  " Аср муомаласи" лойиҳасига қаршилар дея айтди.

Борел ўз сўзларида  сионистик режимни  Иордания дарёсининг ғарбий қиғоқлармдан айрим қисматларини ишғол этилган сарзаминларига қўшиш қарорига тўхталиб, Европа иттифоқи сионистик режимнинг ушбу қарорига бутуналай зиддир деб аниқлик киритди.

Яқинда сионистик режим Бош вазири Бинямин Нетаняҳу  келаси ойларда Иордания дарёсининг ғарбий қирғоқининг айрим қисматларини ишғол эилган сарзаминларга  қўшиш қарорини ижро этишиини иддао қилганди.

АҚШнинг " Аср муомаласи" лойиҳаси асосида, Қуддуси шариф ҳудуди сиоинстик режимга қўшилиши , Иордания дарёси ғарбий қирғоқнинг 30 фойиз ҳудудларини сионстларга берилиши, шунингдек бошқа мамлакатлардаги  фаластинлик қочқинларни ҳам ўз ватанига қайтиш ҳаққидан маҳрум этилиши, ҳамда Фаластин  фақат  ишғол этилган сарзаминларнинг моликияти сифатида Ғазо сектори ва Иордания дарёсининг ғарбий қирғоқи билан чекланиб қолиши айтилади. 

Ёрлиқ