БМТ Саудия Арабистони коалициясининг Ямандаги жиноятлари тўғрисида ҳисобот берди
-
БМТ Ол Сауд режимининг Ямандаги жиноятларини яна фош этди
БМТнинг қочқинлар бўйича олий комиссариати /қочқинлар ишлари бўйича қўмитаси/ Саудия Арабистонининг Яманга қарши коалицияси томонидан уюштирилган ҳужум натижасида 1500 дан ортиқ Яман фуқароси ҳалок бўлиб ёки жароҳатлангани ҳақида хабар берди.
Мидл Ист Эй сайтига кўра, бугун БМТнинг қочқинлар бўйича олий комиссариати Твиттер саҳифасидаги хабарида 2020 йил январь ойидан сентябрига қадар Ол Сауд режимининг Яманга қарши ҳужумлари натижасида 1508 нафар Яман фуқароси ҳалок бўлди ва ёки жароҳат олди деб хабар қилди.
БМТнинг қочқинлар бўйича олий комиссариати шунингдек, қурбонларнинг 42 фоизини аёллар ва болалар ташкил этганини хабар қилди.
Ол Сауд режими АҚШ, БАА ва бошқа бир қатор режимлар кўмаги билан 2015 йил март ойидан Яманга қарши ҳарбий ҳужумларни бошлади ва бу мамлакатни ҳаво, ер ва қуруқликдан қўршовга олди.
Саудия Арабистони ва унинг иттифоқчилари томонидан Яманга қарши уруш бошланганидан бери 16 мингдан ортиқ яманликлар қурбон бўлиб, ўн минглаб одамлар яраланган ва миллионлаб яманликлар ҳам ўз уй-манзилларини тарк этган.