АҚШ, Саудий Арабистон ва сионистик режими террористларни ҳимоя қилишмоқда
(last modified Fri, 30 Sep 2016 14:37:40 GMT )
сентябр 30, 2016 19:37 Asia/Tashkent
  • Жабҳатуннусра террорчилик гуруҳи бошлиғларидан бири АҚШ, Саудий Арабистон ва сионистик режими
    Жабҳатуннусра террорчилик гуруҳи бошлиғларидан бири АҚШ, Саудий Арабистон ва сионистик режими

Жабҳатуннусра террорчилик гуруҳи бошлиғларидан бири АҚШ, Саудий Арабистон ва сионистик режими томонидан террористларни турли жиҳатлар хусусан молиявий ва қурол яроқ билан таъминланиб ҳимоя этилишини тан олган.

Ливаннинг Алаҳд ахборот сайти хабарига кўра,  Абуалъаз деб ўзини таништирган  Жабҳатуннусра террорчилик ва такфирий гуруҳи бошлиғларидан бири  Сурияда террористларнинг ҳомийлари исмларини ошкор этиб,  сионистик режим  бизларни ҳимоя қилади, АҚШ эса бизларни қурол билан таъминламоқда  ва Саудий Арабистон бизларга пул бермоқда деб эътироф қилди.

Жабҳатуннусра террорчилик гуруҳининг ушбу раҳбари  Суриядаги қуролланган гуруҳларни сионистик режим томонидан ҳимоя этилаётганлигига тўхталиб,  бу ҳимоятлар сабабини Сурия ва Ҳизбуллоҳга қарши Жабҳатуннусра ва сионистик режимнинг манфаатларини муштарак эканлигидадир деб таъкидлади.

Абуалъаз АҚШдан янада модернроқ ва хатарли яроқларни етказиб беришини сўраб, Жабҳаттуннусрага АҚШ етказиб берган ракеталар Сурия армиясига қарши уруш мувозанатини ўзгартирган деб иддао қилди.