Баҳрайнликлар сиёсий маҳбусларни озод қилиш учун намойишларни давом эттирмоқдалар
Бахрайнликлар сиёсий маҳбусларнинг зудлик билан озод қилинишини талаб қилиб, мамлакат бўйлаб кенг миқёсли намойишлар уюштиришди.
Ал Манамеҳнинг шанба куни берган хабарига кўра намойиш пайтида Баҳрайн халқи Ол Халифa ва Ол Саудга қарши шиорлар айтиб, Ол Халифа қамоқхоналаридаги сиёсий маҳбусларнинг зудлик билан озод қилинишини талаб қилдилар.
Баҳрайнликларнинг намойишлари инсон ҳуқуқлари гуруҳлари Жоу қамоқхонасида коронавируснинг кескин тарқалиши ҳақида хабар берганидан сўнг бошланди. Хабарда Ол Халифанинг қамоқхоналарида бепарволик қилиниб, қасддан тиббий ёрдам кӯрсатилмаслиги айтилган.
Ол Халифа хавфсизлик кучлари таниқли сиёсий маҳбуслар оилаларининг айрим аъзоларини баҳрайнликларнинг бир қатор намойишлари пайтида ҳибсга олишди.
Баҳрайнда Ол Халифа режимига қарши оммавий инқилоб 2011 йил 14 февралдан бери кузатилмоқда.