Форс Кўрфази номи тарихдан ўчирилмайди
(last modified Wed, 30 Apr 2025 10:41:51 GMT )
апрел 30, 2025 15:41 Asia/Tashkent
  • Форс Кўрфази номи тарихдан ўчирилмайди
    Форс Кўрфази номи тарихдан ўчирилмайди

Эрон ҳукумати матбуот котиби, Форс Кўрфази миллий куни билан табриклади.

Бугун душанба куни ҳижрий- шамсий 1404-йилнинг 10-урдибиҳишт, милодий 2025-йилнинг 30-апрели, 1622-йилда Португалия мустамликачилари Эроннинг жанубий сувларидан қувилганлигининг йиллиги яъни Форс Кўрфазининг миллий кунидир.

Порс тудей сайтининг хабар қилишича,  Эрон ҳукумати матбуот котиби Фотима Муҳожироний ўз сўзларида биз тақвимда Форс Кўрфази номини белгилаб олганмиз. Ўзимини эслатиш учун эмас балки унутганларни эслатиш учун деб айтди.

Эрон ҳукумати матбуот котиби шунингдек  бу "форс" ва бу ном кечаги тарих ва эртанги замонлар қалбидан ҳеч қандай ҳийла билан  ўчирилмайди, деб эълон қилди.

Фотима Муҳожироний сўзларининг бошқа қисмида бу тупроқ, бу қон ва денгиз Эрон номига боғланган ва Форс Кўфрази абадий форс бўлиб қолади деб қўшимча қилди.

Форс кўрфази 240000 квадрат километр масоҳат билан Уммон, Баҳрайн, Қатар,  БАА, Арабистон ярим ороли ҳамда Эрон ўртасида жойлашган ва  Мексика кўрфази ва Гудзон кўрфазидан кейин дунёдаги уччинчи энг катта кўрфаздир.

Форс Кўрфази Уммон денгизи ва у орқали Ҳурмуз бўғози орқали очиқ денгизлар билан боғланган ва унинг муҳим ороллари эса Хорк, Бу Мусо, Тунби Бузург, Тунби кўчак, Киш, Қишм ва Ловон бўлиб барчаси Эронга тегишлидир.

Форс Кўрфази ва унинг соҳиллари нефт ва газ конларига бой бўлиб, нефтни ташиш йўли Қувайт, Саудия Арабистони, БАА каби давлатлар орқали ўтади. Шу сабабдан ҳам у муҳим ва стратегик минтақа ҳисобланади.