Эрон ва Сурия ташқи ишлар вазирларининг маслаҳатлашуви
(last modified Fri, 22 Apr 2022 08:41:15 GMT )
апрел 22, 2022 13:41 Asia/Tashkent
  • Эрон ва Сурия ташқи ишлар вазирларининг маслаҳатлашуви
    Эрон ва Сурия ташқи ишлар вазирларининг маслаҳатлашуви

Эрон ташқи ишлар вазири Сурия ташқи ишлар вазири билан икки томонлама майдондаги ўзаро манфаатли масалалар ҳамда айрим минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан фикр алмашди.

ИРНА хабарига кўра, Эрон ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллоҳиён пайшанба  куни Сурия ташқи ишлар вазири Файсал Миқдод билан телефон орқали суҳбатда турли даражадаги ҳамкорлик давом этаётганидан ва икки давлатнинг муносабатларни ривожлантиришга қаратилган алоҳида саъй-ҳаракатларидан мамнунлигини билдириб, қўшма олий Комиссия иқтисодий алоқаларни, айниқса, хусусий секторда жадаллаштириш мақсадини олқишлади.

Амир Абдуллаҳиён сионистик режимнинг масжид ал Ақсонинг муқаддас жойини таҳқирлаш ҳаракатини кескин қоралашини эълон қилар экан, шундай деди: "Биз ҳар куни сионистларнинг Масжид ал-Ақсодаги жиноятларини кўрамиз." Эрон ташқи ишлар вазири, шунингдек, Жаҳон Қудс куни арафасида ислом олами ҳукуматлари ва парламентлари ҳамда мусулмон халқларнинг алоҳида шахслари томонидан Фаластин ва Қудснинг муқаддас ҳимояси ҳамда Сионистик тажовуз қораланиши учун кучли муносабат берилишига умид билдирди. 

Сурия Ташқи ишлар вазири Файсал Миқдод ҳам икки томонлама юксак муносабатлардан мамнунлигини билдириб, Дамашқ имкон қадар тезроқ ҳамкорликни ривожлантириш бўйича қўшма Олий комиссияни ўтказишга тайёрлигини маълум қилди.

Сурия Ташқи ишлар вазири, шунингдек, сионистларнинг жиноятлари ва Ал-Ақсо масжидини таҳқирлашни кескин қоралаб, Эрон Ислом Жумҳурияти раҳбарияти ҳамда ҳукумати ва халқининг Фаластин қаршиликларини қўллаб-қувватлашдаги принсипиал роли ва позициясини юқори баҳолади. Файсал Миқдад қўшимча қилди: Имом Ҳумайний (р.а.) томонидан Қудс кунининг эълон қилиниши ҳар бир шарафли ва мўътабар инсон эъзозлайдиган глобал ҳодисанинг шаклланишига сабаб бўлди.

Ёрлиқ