Ироқда бир неча турк аскарлари ўлдирилди
Туркиянинг Ироқ шимолидаги ноқонуний ҳарбий операцияларини давом эттиришида 5 нафар турк ҳарбийлари ўлдирилди.
ИРНА ахборот агентлигинг хабар қилишича, Туркия ички ишлар вазири Сулаймон Сойлу кеча Ироқ шимолида бу давлатнинг 5 нафар ҳарбий ва хавфсизлик кучлари ҳалок бўлганини маълум қилди.
Сойлу Ироқ шимолида, Курдистон ишчилар партиясига /ПКК/ қарши олиб борилган " Чақмоқ панжаси" амалиётларида бир аскар ва 4 нафар хавфсизлик кучлари ҳалок бўлганини Твиттерда ёзди.
Туркия давлати ПККни террорчи гуруҳлар рўйхатига киритган ва шу партияга қарши кураш баҳонасида Ироқдан ташқари Сурия шимолига ҳам ҳужум қилмоқда.
Дамашқ давлати Туркиянинг ноқонуний ҳарбий амалиётларига бир неча бор норозилик билдирган.