Маҳмуд Аббос Қуддус пойтахтлигида Фаластин мустақил давлатини ташкил этилишни таъкидлади
(last modified Wed, 17 Aug 2022 10:46:28 GMT )
август 17, 2022 15:46 Asia/Tashkent
  • Маҳмуд Аббос Қуддус пойтахтлигида Фаластин мустақил давлатини ташкил этилишни таъкидлади
    Маҳмуд Аббос Қуддус пойтахтлигида Фаластин мустақил давлатини ташкил этилишни таъкидлади

Фаластин мухторияти раиси Берлинда Германия канслери билан учрашувида Қуддус пойтахлиги билан Фаластин мустақил давлатни ташкил этилишини таъкидлади.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча Фаластин мухторияти раиси Маҳмуд Аббос  Берлин шаҳрида Германия канслери Олаф Шульц билан учрашувида,  Қуддус пойтахтлигида Фаластин мустақил давлатини ташкил этилиши Ғарбий Осиё барқарорлиги фойдасида бўлади деб айтди.

Фаластин мухторияти раиси ўз сўзларида фаластинилклар  адолат ва тенглик асосида  демократик ҳокимиятга эга бўлган  мустақил ва эркин бир мамлакатга эга бўлишни истайдилар деб қўшимча қилди.

Аббос ўз сўзларида  яна бир марта  Фаластин сарзаминларида айниқса Қуддусда президентлик ва қонунчилик парламенти сайловларини ўтказилишга риоя қилишларини таъкидлаб ўтди.

Фаластин мухторияти раиси шунингдек  Фаластинни тўлиқ  БМТга аъзо бўлиши учун бу ташкилот хавфсизлик кенгашига мурожаат қилиши ва хавфсизлик кенгашига аъзо давлатлар Фаластинни ҳимоя қилишига умид билдирди.

Германия канслери ҳам бу учрашувида  Фаластин ҳудудларида сионистик режимнинг шаҳарчалар қуришини танқид қилди.