Европа Киомиссияси етакчиси: Исроил режимнинг Ғазога ҳужумларини кучайиши жирканж ва нафратланарлидир
(last modified Wed, 28 May 2025 07:47:58 GMT )
май 28, 2025 12:47 Asia/Tashkent
  • Европа Киомиссияси етакчиси: Исроил режимнинг Ғазога ҳужумларини кучайиши жирканж ва нафратланарлидир
    Европа Киомиссияси етакчиси: Исроил режимнинг Ғазога ҳужумларини кучайиши жирканж ва нафратланарлидир

Еврокомиссия раҳбари Урсулла фон дер Лаен сионистик режимнинг Ғазо секторидаги фуқаролик инфратузилмаларига ҳужумлари кучайтираётганини " жирканж эканлигига тўхталиб, блокадани зудлик билан тўхтатиш ва гуманитар ўтиш жойларни очишга чақирди.

Порс тудей сайтининг хабар қилишича, кеча Европа Комиссияси президенти Урсулла фон дер Лаен  Иордания қироли Абдулла 2 билан телефон орқали суҳбатида бу даражадаги зўравонлик учун ҳеч қандай асос йўқ, деб таъкидлади. Ҳозир Ғазо бўлгасида содир бўлаётган нарса тинч аҳолига нисбатан номутаносиб куч ишлатишдир, бу гуманитар ҳуқуқ ва халқаро ҳуқуқ таойилларига тўғри келмайди, деб айтди.

Фон Дер Лаен, сионистик режим Ғазо сектори блокадасини зудлик билан олиб ташлаши ва инсонпарварлик тамойилларига мувофиқ ҳамда БМТ ва бошқа ёрдам агентликлари билан ҳамкорликда инсонпарварлик ёрдами етказилишига рухсат бериши керак, деб изоҳлади.

Еврокомиссия раиси  бу Иттифоқининг ўт очишни тўхтатиш режимига қайтиш ва гуманитар ёрдамни кенг миқёсда етказиб беришни тезлаштириш зарурлиги ҳақидаги расмий позициясини яна бир бор такрорлаб. бу чора-тадбирлар доимий ечимга эришиш ва можароларни тугатиш учун зарурдир, деб таъкидлади.

Европа Комиссияси баёнотига биноан, Фон дер Лаен Ғарбий Соҳилда зўравонликлар кучайганидан ҳам хавотир билдириб деди: Европанинг икки давлат қарорига асосланган адолатли, кенг қамровли ва мустаҳкам тинчликка содиқлиги қатъийдир.

Кеча Европа Кенгаши раиси Антонио Коста ҳам Фаластин маъмурияти раиси Маҳмуд Аббос билан телефон орқали суҳбатида, Ғазо бўлгасидаги гуманитар инқироз кучайиб бораётгани ва Ғарбий Соҳилда зўравонликлар кучайганидан хавотир билдирди.

2023-йил 7-октябрда сионистик режимнинг кенг кўламли ҳужумлари билан бошланган Ғазо уруши шу пайтгача, 54 мингдан ортиқ фаластинликнинг ҳаётига зомин бўлди ва сўнги ўн йилликларадаги энг катта гуманитар фалокатлардан бирига айланди.