Босқчинчи сионистик режим ваҳшиёна ҳаракатларидан хавотир билдирмоқда
АҚШ ва Европанинг 9 давлати сионистик режимнинг Ғарбий соҳилда жойлашган етти нодавлат ташкилотига тунги ҳужуми ва уларнинг ёпилишидан хавотир билдирди.
Эслатиб ўтамиз ўтган пайшанба куни сионистик режим жангарилари Рамаллаҳ шаҳридаги Фаластин ҳуқуқий ва фуқаролик ташкилотлариниг идораларига бостириб кириб унинг барча тажҳизотларини мусодара қилди.
ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, Франция ахборот агентлиги Европа давлатлари ташқи ишлар вазирларининг баёнотидан иқтибос келтирган ҳолда, 18 август куни эрталаб содир бўлган ҳужумдан ниҳоятда хавотирдамиз деб эълон қилди.
Белгия, Дания, Франция, Германия, Ирландия, Италия, Нидерландия, Испани ва Швеция баёнотида сионистик режмининг сўнгги ҳаракатларини номақбул эканлигини таъкидлаб демомратик қадриятларни ривожлантириш учун эркин ва кучли фуқаролик жамияти муҳим аҳамиятга эга деб маълум қилдилар.
Бу баёнот, АҚШ ўтган пайшанба куни Рамаллаҳ шаҳрида /Фаластин маъмурияти қароргоҳи/ жойлашган Фаластиннинг ҳуқуқий ва фуқаролик институларига террорчи гуруҳлари билан алоқадорлик баҳонасида уюштирилган ҳужумдан хавотир билрдиргани пайтига тўғри келмоқда.