ноябр 09, 2022 12:44 Asia/Tashkent
  • Ноблусда сионистик режим жангарилари томонидан яна бир фаластинлик шаҳид бўлди
    Ноблусда сионистик режим жангарилари томонидан яна бир фаластинлик шаҳид бўлди

Иордания дарёсининг Ғарб соҳил шимолида жойлашган Ноблусда бир фаластинлик сионистик режим жангарилари томонидан ўққа тутлиб шаҳид бўлди.

Фаластин алявм ахборот сайтининг хабар қилишича, Ноблусда жойлашган Балота лагерига сионистик режим жаннгарилари ҳужумида Маҳди Ҳашош номли фаластинлик шаҳид бўлди.

Хабарга асосан сионист жангарилари Балота лагерига ҳужум қилганида фаластинлик ёшлар билан тўқнашди ва уларга қарата ўқ узди.

Бундан ташқари Женин шарқда жойлашаган Жалма қишлоғига ҳужум қилиб  сионистик жангарилари фаластинликлар билан тўқнашди.

Бу хабарга биноан, тўқнашувларни шиддати юқори бўлиб, ҳозиргача бир Фаластин фуқароси сионист жангари ўқлариан яраланган. Бошқа томонидан Фаластин манбалари Ноблусдаги Юсуф /а/ қабри атрофида ишғолчи кучлар билан тўқнашувда 57 дан ортиқ фаластинлик яраланган деб маълум қилди.

Сўнгги кунларда ишғол қилинган ҳудудлари айниқса Ғарбий Соҳилдаги  шароит жуда ўзига хосдир ва фаластинлик курашувчилар сионистларнинг сан-саноқсиз жиноятларига ҳар қандай йўл билан жавоб беришади ва   золим сионистлар учун алоҳида вазиятни вужудга келтирган.

Ёрлиқ