Қатар ЖЧда Фаластиннинг мазлум халқи билан бирадмлик намойишлар давом этмоқда
(last modified Sun, 11 Dec 2022 08:37:07 GMT )
декабр 11, 2022 13:37 Asia/Tashkent
  • Қатар ЖЧда Фаластиннинг мазлум халқи билан бирадмлик намойишлар давом этмоқда
    Қатар ЖЧда Фаластиннинг мазлум халқи билан бирадмлик намойишлар давом этмоқда

Қатарда бўлиб ўтаётган 2022 йилги ЖЧ вақтидаги воқеалар ва стадионларда бўлган турли гуруҳлар томонидан Фаластин халқини қўллаб-қувватлаётганини эълон қилинганини инобатга олсак, Фаластинни ушбу мусобақанинг якуний ғолиби ва асосий ғолиби деб ҳисоблаш мумкин.

Эрон телерадиокомпанияининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, кеча Марокаш ва Португалия терма жамоалари ўртасидаги ўйин бошланишидан бир неча дақиқа олдин Марокаш миллий терма жамоасининг кўп сонли  томошабинлари Фаластин байроғини кўтариб стадион атрофига тўплашди ва яна бир бор Фаластин халқини қўллаб -қувватлади.

Футбол бўйича Марокаш миллий терма жамоаси мухлислари жамоа Португалия устидан қозонилган ғалабадан сўнг стадион  атрофида байрам қилишди ва хурсанд бўлишди.Марокашлик мухлислари "Фаластин-Фаластин" фарёди шанба оқшомида Доха қалбида акс-садо берди.

Ўтган душанба Қатар -2022 Жаҳон чемпионати доирасидаги Хорватия ва Япония ўртасидаги ўйинда баъзи томошабинлар Фаластин байроғини кўтаришди.

Бошқа томондан, Аргентина терма жамоаси мухлислари Фаластин байроғини кўтариб жамоа Қатар ЖЧга чиқиш босқичини нишонлади.

Фаластин исломий қаршилик ҳаракати -ҲАМАС вакили Абдуллатиф Ал-Қонуъ 2022 йилги ЖЧ ўйинларини марказида Фаластин масаласи тургани ва  бу масала ислом уммати ва бутун дунё бўйлаб миллионлаб озод инсонлар қалбидаги марказий масала эканлигини таъкидлайди.