Туркиянинг 5 ҳарбийси ҳалок бўлди
(last modified Thu, 18 May 2023 06:47:18 GMT )
май 18, 2023 11:47 Asia/Tashkent
  • Туркиянинг 5 ҳарбийси ҳалок бўлди
    Туркиянинг 5 ҳарбийси ҳалок бўлди

Туркия Мудофаа вазирлиги кеча, чоршанба куни Туркиянинг жануби-шарқида жойлашган Ширнак вилоятида мамлакат кучлари ва террорчи унсурлар ўртасидаги тўқнашувда беш нафар аскар ҳалок бўлганини маьлум қилди.

Анқара, П. К. К (Курдистон Ишчи партияси)ни террорчи ва айирмачи сифатида таништиради ва бу гуруҳ номи террорчи гуруҳлар рўйхатига киритган. Туркия ҳарбий кучлари Бағдод ва Дамашқнинг кучли қаршиликларига қарамай, мамлакат ичкарисидан ташқари, Ироқ ва Суриянинг шимолий ҳудудларида ўтказаётган ноқонуний амалиётларида ПКК аьзоларини нишонга олмоқда.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича,Туркия Мудофаа вазирлиги баёнотига кўра, ушбу қуролли тўқнашув Делернинг Бестлер туманида бўлиб ўтган ва унда  уч нафар террорчи унсур йўқ қилинган.

Ушбу можародан сўнг, Ширнак вилоятининг маҳаллий ҳокимияти ушбу вилоят маркази ва унинг 15 шаҳрида 15 кун давом этадиган хавфсизлик чораларини кўрди.

Сешанба куни Туркия Ироқ шимолига учувчисиз самолётлардан ҳужум уюштирди. Шундан сўнг Ироқ Курдистонидаги аксилтеррор ташкилоти Туркия армиясининг ПКК гуруҳининг Ироқ шимоли-ғарбида жойлашган Синжар минтақасидаги қароргоҳига учувчисиз учоқ ёрдамида уюштирган ҳужуми оқибатида 3 киши ҳалок бўлгани ва бир киши яраланганини маьлум қилди. Туркия ичидаги чоршанба куни қуролли тўқнашув бу ҳужумга жавоб бўлганми ёки йўқми, ҳозирча аниқ эмас.

Ёрлиқ