Ислом давлатлари сионистлар томонидан Масжид-и Ақсонинг таҳқирланишига қарши норозилик билдирмоқда
Айрим ислом давлатлари алоҳида баёнотлар билан “байроқ юриши” деб аталмиш тадбирда сионистларнинг Ал-Ақсо масжидига ҳужуми ва таҳқирланишига қарши эканини эьлон қилишди.
“Байроқ юриши” ҳар йили 1967 йилги урушда сионистик режим томонидан босиб олинган Қуддуснинг эски қисми босиб олинганининг йиллиги муносабати билан ўтказилади. Сионистлар Қуддусни бу режимнинг пойтахти деб даъво қилмоқдалар, лекин Фаластин халқи Қуддус ўз мамлакатининг пойтахти бўлишини таъкидламоқда.
Байроқ юриши маросими сионист ирқчи ташкилотлар ва экстремист муҳожирлар томонидан режалаштирилган бўлиб, сионистлар ишғол қилинган Қуддус кўчаларида тўпланиб, сохта Исроил режими байроғини ҳилпиратиб, фаластинликларга қарши ирқий тозалаш зарурлигига урғу беради.
Фаластиннинг “Сама” ахборот агентлиги хабарига кўра, Туркия Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида Ал-Қудс ишғолчи муҳожирларининг сионист полиция ҳимояси остидаги Ал-Ақсо масжидига қилган ҳужумини кескин қоралади.
Туркия Ташқи ишлар вазирлиги ушбу баёнотда Исроилдан провокацион ҳаракатлардан қочишни сўради ва керакли ва зарур чоралар жиддий қабул қилинишини кутади.
Миср Ташқи ишлар вазирлиги ўз баёнотида, шунингдек, ҳукумат расмийлари ва сионистик режим Кнессети ҳамда бир гуруҳ сионист аҳоли вакиллари “Байроқ юриши” деб номланган тадбир доирасида Ал-Ақсо масжидига ҳужум қилганликларини, намозхонларни таҳқирлаш ва Фаластин халқининг ҳис-туйғуларини оғритиш мақсадидаги провокацион ҳаракатларни кескин қоралади.
Бу баёнотда Қоҳира ҳукумати яна Қуддусдаги ҳуқуқий ва тарихий вазиятга ҳурмат кўрсатиш зарурлигига чақирди ва Ал-Ақсо масжидини бутунлай исломий жой деб ҳисоблади ва Шарқий Қуддусни 1967 йилда босиб олинган Фаластин ерларининг ажралмас қисми деб ҳисоблади.
Баҳрайн Ташқи ишлар вазирлиги ўз баёнотида сионист режимдан босиб олинган Қуддусдаги ирқчилик ва провокацион ҳаракатларни тўхтатишни сўради.
Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти ҳам ўз баёнотида сионист маьмурлар ва муҳожирларнинг ҳужумини қоралаб, бу ҳаракатни Тел-Авив режимининг муқаддас жойларнинг муқаддаслиги ва ибодат эркинлигининг бир неча бор поймол қилишининг давоми ва халқаро резолюцияларни очиқ-ойдин поймол қилиш деб баҳолади.
Ислом ҳамкорлик ташкилоти ушбу баёнотга қўшимча қилди:Қудс шаҳри 1967-йил чегараларидаги босиб олинган Фаластин ерларининг ажралмас қисми ва Фаластин маьмуриятининг пойтахти ҳисобланади. Сионистик режимнинг бу шаҳарни яҳудийлаштиришга қаратилган барча қарор ва ҳаракатлари халқаро ва қонуний глобал қарорларга кўра ҳеч қандай қонуний асосга эга эмас.
Покистон Ташқи ишлар вазирлиги ўз баёнотида сионистик режимнинг Ғазо сектори ва босиб олинган Фаластин ҳудудларида Фаластин халқига қарши давом этаётган тажовузини қоралади.
Бу ҳақда Покистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мумтоз Зоҳра Балоч маьлум қилди:Исломобод сўнгги кунларда 33 фаластинликнинг сионист режим қўлида шаҳид бўлиши оқибатида етказилган зарарни кескин қоралайди.
Покистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби яна бир бор 1967 йил чегараларида истиқомат қилиш мумкин бўлган, маркази Қудс Шарифда жойлашган мустақил Фаластин давлатини шакллантиришга чақирди.
БАА Ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазирлиги ҳам ўз баёнотида сионистик режим вазирлар маҳкамаси аьзолари ва Кнессет аьзоларининг Муборак ал-Ақсо масжидига уюштирган ҳужумини қоралади.
Бу баёнотда БАА Ташқи ишлар вазирлиги сионистик режим маьмурларини тарангликни тўхтатиб, минтақадаги таранглик ва беқарорликни кучайтирадиган ҳаракатлар қилмасликка чақирди.