Ғазода икки фаластинлик шаҳид бўлди, сионистлар яна 28 фаластинликни ҳибсга олдилар
(last modified Thu, 24 Aug 2023 14:20:57 GMT )
август 24, 2023 19:20 Asia/Tashkent
  • Ғазода икки фаластинлик шаҳид бўлди, сионистлар яна 28 фаластинликни ҳибсга олдилар
    Ғазода икки фаластинлик шаҳид бўлди, сионистлар яна 28 фаластинликни ҳибсга олдилар

ОАВ Ғазо секторидаги портлаш натижасида икки фаластинлик жиҳодчи шаҳид бўлганини маълум қилди.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича Ғазо бўлгаси марказидаги Дейр ал Балоҳдаги қаршилик марказларидан бирида содир бўлган портлаш натижасида икки фаластинлик шаҳид бўлди.

Бу портлашнинг сабаби ҳақида ҳозиргача ҳеч қандай маъдумот йўқ ва тегишли идоралар бу портлашнинг характери ва етказилган зарарини ўрганмоқда.

Фаластин ОАВ ҳам сионистик режим кучларининг Ғарбий Соҳилнинг турли ҳудудларига ҳужуми ва 28 нафар фаластинилкнинг ҳибсга олингани ҳақида хабар тарқатди.

Бугун сионистик режими Ғарбий Соҳилнинг турли ҳудудларида рейдлар уюштириб, Ақаба Жабр, Ноблус, Тулкарм ва Ал-Файёр лагерида 28 нафар фаластнликни ҳибсга олди.

Хабарга асосан сионистик режимнинг  жангарилари фаластинлик ёш Акрама Алхамошни ҳам Ноблусдаги уйини қамал қилганидан кейин ҳисбга олди.

Бироқ Женин бригадаси тарқатган баёнотида, бу батальон мужоҳидлари Қабатия шаҳрига ҳужуми чоғида сионист босқинчилари машиналарини оғир ўқлар билан нишонга олганликларини маълум қилди.