Ғазо секторида гуманитар вазият ёмонлашиб кетмоқда
Ғазо бўлгасидаги гуманитар вазият оғир бўлиб қолганини UNICEF матбуот котиби хабар қилди.
Эслатиб ўтамиз сионистик режим 7 октябдан бери 10 минг 569 нафар фаластинилкни шаҳид қилди улардан 4 минг 324 нафари болалар ва 2 минг 823 нафари эса аёллардир. Бундан ташқари 26 мингдан ортиқ фаланстинилклар ҳам жароҳатланган.
Эрон телерадиокоманиясининг ўзбек тилидиги сайтининг хабар қилишича, бу орада UNICEF минтақавий бўлинмаси матбуот котиби Жеймс Элдер Ғазо бўлгасидаги одамларнинг хусусан болаларнинг аҳволи оғир эканлигини маълум қилиб, Ғазога гуманитар ёрдам жўнатиш учун зудлик билан ўт очишни тўхтатиш керак деб таъкидлади.
UNICEF минтақавий бўлинмаси матбуот котиби шунингдек Ғазо бўлгасига зудлик билан ёрдам айниқса сув, дори ва ёқилғи жўнатишга чақириб Ғазодаги аҳолининг носоғлом сувдан фойдаланиши сабабли бу минтақада касалликлар тарқалаётганига гувоҳ бўлмоқамиз деб қўшимча қилди.
Жеймс Элдер ўз сўзларида биз Рафаҳ ўтиш пости орқали Ғазо бўлгасига ёрдам етказишга ҳаракат қилмоқдамиз деб маълум қилди.
У сўзларининг бошқа қисмида биз Ғазо секторига гуманитар ёрдам олиб келаётган 50 юк машинасини олиб келдик аммо бу миқдорда ёрдам ҳали етарли эмас деб айтди.
Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот котиби ҳам Ғазо бўлгасида хавфсиз жой йўқлигини ва сиоинстик режим нишонга олмаган жой қолмаганини эълон қилди.