Ҳизбуллоҳ яна 2 сионистик базага ҳужум қилди
Ливаннинг Ҳизбуллоҳи бугун, чоршанба куни берган баёнотида, босиб олинган Фаластиннинг шимолий чегараларидаги сионист режим армиясига тегишли икки “Митат” ва “Рамия” базаларини нишонга олганини эълон қилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Ливан қаршилик гуруҳи баёнотида Сионистик режим босқинчи кучлари бу ҳужумларда маълум талафот кўрганига урғу берилган.
Бугун эрталаб Ливан исломий қаршилик ҳаракати “Ар-Раҳаб” ҳарбий базаси атрофидаги сионистик режимнинг ҳарбий позициялари ва жиҳозларини иккита “Баркан” ракетаси билан нишонга олди. Ливан Ҳизбуллоҳи бу операция сионист режимга талофат ва зарар етказганини таъкидлади.
Ливаннинг Ҳизбуллоҳи ҳар куни, 7 октябрь куни Ал-Ақсо тўфони амалиёти бошланиши ва сионистик режимнинг Ғазо секторидаги даҳшатли жиноятлари ва ўлдиришлари ортидан бир вақтнинг ўзида босиб олинган ҳудудлар шимолидаги бу режимнинг ҳарбий позицияларини нишонга олмоқда.
Охирги кунларда сионистик режим армияси Ливаннинг чегара ҳудудларини артиллерия ҳужумлари билан нишонга олди.