Яман армияси Адан кўрфазида Британия кемасини нишонга олди
(last modified Sat, 27 Jan 2024 10:08:42 GMT )
Январ 27, 2024 15:08 Asia/Tashkent

Яман армияси матбуот котиби генерал Яҳё Сариъ кеча яманлик кучлар томонидан Адан кўрфазида Британия нефт танкери нишонга олинганини маълум қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича,  Яман Қуролли кучлари матбуот котиби отилган ракеталар нишонга теггани ва ёнғин келиб чиққанига тўхталиб, сионистик режим кемалари ёки ишғол остидаги Фалатин порларига йўл олган кемаларига қарши амалиётларимиз бу режммнинг Ғазога қарши ҳужумлари тўхтатмагунича ва Ғазога озиқ-овқат  киргунича  давом этади деб эълон қилди.

Яҳё Сариъ ўз сўзларида, Яманнинг Фаластин халқи билан амалий бирдамлигини кўрсатиш учун ўзини-ўзи мудофаа қилиш ҳуқуқига мувофиқ барча зарурий  чораларни кўришини  билдирди.

Кеча Британия денгиз савдо амалиётлари ташкилоти ҳам Яман жанубида жойлашган Адан шаҳри жануб-ғарбий қирғоқларидан 60 милл узоқликда воқеа содир бўлганини маълум қилди.

Яман Қуролли кучлари сионистик режими Ғазо секторига қарши ҳужумларни тўхтатмагунича бу сохта режим кемаларига ёки Қизил денгиздаги ишғол ҳудудларига йўл олган бошқа кемаларга ҳужум қилишни давом эттиришни таъкидламоқда.

Ёрлиқ