ҲАМОС етакчиси: ўт очишни тўхтатиш келишуви сионистик режиминиг тажовузини тўхтатиши керак
(last modified Mon, 06 May 2024 08:33:45 GMT )
май 06, 2024 13:33 Asia/Tashkent
  • ҲАМОС етакчиси: ўт очишни тўхтатиш келишуви сионистик режиминиг тажовузини тўхтатиши керак
    ҲАМОС етакчиси: ўт очишни тўхтатиш келишуви сионистик режиминиг тажовузини тўхтатиши керак

ҲАМОС етакчиси бу ҳаракат геноцидчи сионистик режимнинг тажовузини тугатиш учун кенг-қамровли келишувга эришишга интилаётганини таъкидлади.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича,  кеча ҲАМОС Исломий ҳаракати сиёсий идораси раиси Исмоил Ҳания  делегацияси Қоҳира шаҳридаги музокараларда ўзининг ижобий ва мослашувчан позициялаини сақлаб қолиб,  асосий эътиборини ишғолчи  сионистиу режимнинг Фаластин халқига қарши тажовузини тўхтатиш , босқинчи режим кучларини олиб чиқиб кетиш ва асирлар алмашинувини кафолатлаш устуворлигига қаратди.

Исроилнинг геноцид режими дунёни гаровга олган ва кўплаб сиёсий  муаммоларни келтириб чиқариб Ғазо бўлгасида оғир жиноятлар содир этди деб  таъкидлади Исмоил Ҳания.

У сўзларинингг бошқа қисмида, сионистик режимни қўллаб-қувватлаётган АҚШ оммавий қирғин қуролларини тайёрлаш ўрнига бу геноцид режимни тўхтатиши керак деб изоҳлади.

Миср пойтахтида ҳам Ғазо секторида ўт очшни тўхтатиш бўйича музокараларнинг биринчи куни келишувсиз якунланди.

Фаластиндан яна бир янгилик шуки, Фаластин Исломий  Қаршилик ҳаракати -ҲАМОС ҳарбий қаноти шаҳид Изуддин  Ал-Қассом кучлари Ғазодаги Карам Абу Салим базаси ва унинг атрофидаги сионист душман жангарилари тўпланадиган жойни Ражум ракеталар билан нишонга олди. Сионистик режим ОАВлари ҳам бу ҳужумда 5 нафар аскар яраланганини тан олди.