Сайид Ҳасан Насруллоҳ туғилганидан то ИШИД ва сионистларга қарши курашигача /фотолавҳа/
(last modified Mon, 30 Sep 2024 09:27:48 GMT )
сентябр 30, 2024 14:27 Asia/Tashkent
  • Сайид Ҳасан Насруллоҳ туғилганидан то ИШИД ва сионистларга қарши курашигача /фотолавҳа/
    Сайид Ҳасан Насруллоҳ туғилганидан то ИШИД ва сионистларга қарши курашигача /фотолавҳа/

Ливандаги Ҳизбуллоҳ Бош котиби Сайид Ҳасан Насруллоҳ Ливан ва Фаластинни озод қилиш учун бир умрлик кураш олиб борганидан кейин, сионистик режимнинг Байрут чеккасида шафқатсиз ва ваҳшиёна ҳужуми оқибатида ўтган жума куни шаҳид бўлди.

Шаҳид Сайид Ҳасан Насруллоҳ Ливандаги Ҳизбуллоҳнинг уччинчи бош котиби ва 1982 йилда унда унинг асосчиларидан бири эди. Ҳизбуллоҳ ҳаракатининг иккинчи бош котиби Сайид Аббос Мўсавий  сионистик режим томонидан /шаҳидлик: 1992/ шаҳид бўлгач, бу ҳаракатнинг янги бош котиби этиб тайинланди. Ҳизбуллоҳ Сайид Ҳасан Насруллоҳ даврда минтақавий кучга айланди ва 2000 йилда кўплаб амалиётларни амалга оширганидан кейин  Исроил режимини Ливандан чиқиб кетишга мажбур қила олди. Ислом Инқилоби олий раҳбари  Оятуллоҳ Хоманаий айтганларидепк, Сайид Ҳасан Насрулоҳ буюк мужоҳид,  етакчи ва қаршилик байроғи сифатида эди.

Сайид Ҳасан Насруллоҳ

Порс тудей сайти ушбу мақолада  Сайид Ҳасан Насруллоҳнинг таржимаи ҳолини кўриб чиққан: 

Сайид Ҳасан Насруллоҳнинг ҳаёти, туғилиши ва оиласи 

Ливан ва дунёнинг машҳур сиймоларидан бири Сайид Ҳасан Насруллоҳ  1960-йилнинг 31-августида Байрутнинг шарқидаги маҳаллаларидан бирида туғилган. У оиладаги тўққиз фарзанднинг тўнғичи эди. Сайид Ҳасаннинг отаси  Сайид Абдулкарим ва онаси Наҳдия Сафиддин Байрутга кўчиб келган  Ливна жанубидаги Тейр шаҳри чеккасидаги қишлоқлардан эдилар.

Ҳасан Насруллоҳ

 

1975-йил апрель ойида Сайид Ҳасан Насруллоҳ оиласи билан отасининнг она шаҳри Базурия қишлоғига кўчиб ўтди ва ўрта мактабни Тейр шаҳрида давом эттирди. 16 ёшида Сур шаҳрининг жума имоми  шаҳид Сайид Муҳаммад Ғаровийнинг далдаси билан /Сайид Муҳаммадбоқир Садр -Ироқнинг БААС режимига қарши бўлган ироқлик ҳуқуқшунос ва мутафаккир ва дўстларидан бири/, диний илмларни ўрганиш мақсадида Нажафга ҳижрат қилди. 1978 йилда Сайид Ҳасан Насруллоҳ дастлабки диний ҳавза дарсларини тамомлади ва икки йил Нажафда қолгач  Ироқнинг БААС режимининг босимлари туфайли Ливанга қайтди.

1979  йилда Баалбакда Имом Мунтазир мактабининг ташкил этилиши билан у семинария курсларини давом эттирди ва бир вақтнинг ўзида дарс беришни бошлади. Сайид Ҳасан Насруллоҳ  1978 йили 18 ёшида Фотима Ёсин билан турмуш қурди ва бу ҳаётнинг натижаси эса 4 ўғил ва бир қиз эди.

Сайид Ҳасан Насруллоҳнинг  бириничи фарзанди Сайидҳоди 1997 йили 18 ёшида Ливан жанубида сионистик режим жангарилари билан тўқнашув чоғида шаҳид бўлди.

Сайид Ҳасан Насруллоҳ ва унинг ўғли Сайидҳоди

 

Ижтимоий ва сиёсий фаолияти

Сайид Ҳасан Насруллоҳ ёшлигининг илк йиллариданоқ сиёсий фаолиятга киришган. У Эрондан Ливанга кўчиб келган, Ливан шиаларининг Олий  мажлиси ва "Амал" ҳаракати асосчиси бўлган Аҳл байт уламо ва мутафаккирларидан бири Имом Мўсо Садрга қизиқиши туфайли  унга қўшилди. Имом Мўсо Садр динлар ва мазҳабларнинг бирга яшаши соҳасидаги назариётчилардан бири эди. Сайид Ҳасан акаси Сайид Ҳусейн билан биргаликда Амал ҳаракатининг  Бозуядаги раҳбари бўлди.Ливан халқини ҳимоя қилиш ва сионистик режимга қарги туриш учун тузилган ҳаракат.

 

1982-йилда Сайид Ҳасан Насруллоҳ сионистик режимнинг Ливанга ҳужумидан кейин бошқа бир руҳонийлар билан  биргаликда Амал ташкилотидан ажралиб, фаолроқ кураш олиб бориш мақсадида Ливан Ҳизбуллоҳини сионистик режимга қарши озодлик ҳаракати сифатида асос солди. 1982 йилдан 1992 йилгача Сайид Ҳасан Насруллоҳ ўз фаолиятини  Ҳизбуллоҳда давом эттириди. У партияларнинг марказий кенгашида бўлишдан ташқари, қаршилик кучларини тайёрлаш ва Ливандаги сионистик режим ишғолига қарши туриш учун ҳарбий бўлинмалар ташкил этиш билан шуғулланган. Бир муддат " Иброҳим Амин Ал-Саид /Байрутдаги Ҳизбуллоҳ раиси/ ўринбосари ва бир муддат Ҳизбуллоҳнинг ижрочи ўринбосари ҳам бўлган.

Ливан Бош котиби

Сайид Ҳасан Насруллоҳ Ҳизбуллоҳнинг иккинчи бош котиби Сайид Аббос Мўсавий  1992-йил 16-февралда сионистик режим томонидан шаҳид бўлгач, Ливан қарор қабул қилувчи кенгаши аъзоларининг якдил овози билан унинг Ҳизбуллоҳ бош котиби  сифатида сайланди. Ҳизбуллоҳ бош котибига сайланганида 32 ёшда эди. Ливан Ҳизбуллоҳи  Бош котиби Сайид Ҳасан Насруллоҳ даврида  сионистик режим, террорчи ва такфирчи гуруҳларга қарши кўплаб ғалабаларга эришди. Улардан энг муҳимлари 2000-йилда Ливан жанубини озод қилиш, 2006-йилда 33 кунлик уруш, Қудс кучлари қўмондони шаҳид генерал  Қосим Сулаймоний  ҳамкорлигида Ироқ ва Суриядаги сохта ИШИД террорчи гуруҳини йўқ қилишдир. Шу боис уни  Қаршилик Сайиди сифатида ҳам атаганлар.

Сайид Ҳасан Насруллоҳ ва Сайид Аббос Мўсавий

 

  Бундан ташқари, сионистик режимга қарши қаршилик кўрсатгани ва кўп маротаба ғалаба қозонгани сабабли бу асрда араб ва ислом дунёсининг энг машҳур сиймоси ва ёки етакчиси сифатида таништирилди. 

 

Сайид Ҳасан Насруллоҳ ва Ислом Инқилоби раҳбари

 

Унга қарши муваффаитсиз терактлар 

Сайид Ҳасан Насруллоҳ ўз лавозимида ишлаган йиллари давомида бир неча бор сионистик режим томонидан террор таҳдидларга дучор бўлган.

 Мазкур суиқасдлар режаларидан баъзилари:

озиқ-овқат заҳарланиши орқали террор/2004/

Унинг турар-жой минорасини сионистик қирувчи самолётлари томондан бомбардимон қилингани  /2006/

Сайид Ҳасан Насруллоҳ борлиги таъмин қилинган бинонинг сионистик режим самолётлари томонидан  портлатиши (2011)

Ниҳоят бу буюк мужоҳид ўтган жума оқшомида сионистик режимнинг Байрутга уюштирган террор ҳужумида шаҳид бўлди.