Саудия Арабистони Яманга ҳужум қилиш учун ҳаво ҳудудини сионистларга очдими?
Баъзи ОАВ ва ижтимоий тармоқлар фаоллари Исроил режими Яманга қарши ҳужумларида Саудия Арабистони ҳаво ҳудудларидан фойдаланганини таъкидлашмоқда.
Сионистик режим ҳаво кучларининг Х Ижтимой тармоғидаги расмий саҳифаси томонидан эълон қилинган видеода бу режимнинг яқинда Яманга қилган ҳужумида Исроилнинг KC-707 ва F-35 қирувчи самолётлари Саудия Арабистони ҳаво ҳудудини, жумладан Ал-Ҳумайза шаҳрининг ҳудудини кесиб ўтганини кўриш мумкин.
Порс тудей сайтининг хабар қилишича, THE WAR ZONE сайти ҳам ушбу видеога иқтибос келтириб Яманга ҳужум қилиш учун ёнилғи қўйиш самолётлари ва қирувчи самолётларини парвозлари Саудия Арабистонинг кўринадиган ҳаво ҳудудларидан жумладан Хумайза шаҳридан амалга оширилди деб фош қилди.
yemenshabab веб сайти ҳам бу филмдан иқтибос келтириб Саудия Арабистони "марҳамати" билан сионистик режиминг яқинда Яманга қилган ҳужуми 1985-йилда Тунисдаги Фаластин Озодлик ташкилотининг қароргоҳғига қилинган ҳужумидан бери режимнинг энг узоқ давом этган жанговар миссиясидир деб ошкор қилди. Баъзи ижтимоий тармоқлар фаоллари ҳам Саудия Арабистони ҳаво ҳудудидан ўтаётган сионистик режим қирувчи самолётларининг суратларини чоп этиб, Ар-Риёзнинг Яманга қилинган ҳужумида Исроил режими билан ҳамкорлигидан ҳайратга қолган.
Аммо Яманнинг шимолий қўшниси Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон АҚШ давлат котиби билан учрашувида шахсан унинг учун Фаластин масаласи муҳим эмаслигини айтган. Atlantic журналига кўра бу учрашувда Муҳаммад бин Салмон Саудия Арабистонида Фаластин ҳақидаги ҳар қандай шиорлар тақиқланганини ҳам эълон қилган.