Эроннинг сиёсий ва ҳарбий аамалдорлари Яҳё Синвар шаҳидлигига муносабат билдирдилар
(last modified 2024-10-19T13:07:47+00:00 )
октябр 19, 2024 18:07 Asia/Tashkent
  • Эроннинг сиёсий ва ҳарбий аамалдорлари Яҳё Синвар шаҳидлигига муносабат билдирдилар
    Эроннинг сиёсий ва ҳарбий аамалдорлари Яҳё Синвар шаҳидлигига муносабат билдирдилар

Фаластиннинг ҲАМОС исломий қаршилик ҳаракати сиёсий бюроси раиси Яҳё Синварнинг шаҳид бўлгани Эроннинг юқори мартабали сиёсий ва ҳарбий амалдорларининг муносбатларига сабаб бўлди.

Эрон Ислом Республикаси президенти  Масъуд Пизишкиён ўз мурожаатида босқинчиликка қарши жиҳод қилиш, босиб олинган ерларнинг ҳақиқий эгаларига озодлик ва эркин туҳфасини бериш бу майдон қаҳрамонларини йўқ қилиш билан тўхтамайдиган буюк ҳаракат ва юксак мақссаддир деб ёзди.

Эрон парламенти раиси Муҳаммадбоқир Қолибоф X ижтимоий тармоғида шаҳид Яҳё Синвар ўзининг пок қони билан Худо билан қилган аҳдига вафо қилди. Унинг умрининг охиригача бўлган жанги тасвирлари минглаб Синвар ва Насруллоҳни тарбиялайди. Бу сафар ҳам бутун дунё бўйлаб албатта, деб таъкидлади.

Эрон Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи Муҳаммад Боқирий  ҳам Яҳё Синварнинг жанг ва тўқнашувларда шаҳид бўлиши ислом ва шаҳидлик мактабида юксак ғоя ва қадриятлар асосида тарбияланганларнинг зулмга қарши кураш майдонига кириб келганини кўрсатди ва бу муқаддас йўлда шаҳидликдан қўрқишнинг маъноси йўқ деб маълум қилди.

Ислом Инқилоби қўриқчилари корпуси бош қўмондони генерал Ҳусейн Саломий ҳам ўз мурожаатида шаҳид Яҳё Синвар Ғазонинг яширин тунеллари тубида эмас, балки даланинг қоқ марказида ва ерда ва сионистик жангарилари билан жангининг олдинги сафларида ва жанговар кийимда ва қаршилик жангчиларига қўмондонлик қилиш ва уларга раҳбарлик қилишда, шаҳидлик иноятига эришди токи сионистик режимнинг у ҳақидаги алданиб ва сохта тавсвирларини шарманда қилсин деб ёзди.

Ёрлиқ