Яир Лапи Нетаняҳуга: Исроил иқтисодиёти қулаб тушмоқда
(last modified Wed, 20 Nov 2024 14:56:14 GMT )
ноябр 20, 2024 19:56 Asia/Tashkent
  • Яир Лапи Нетаняҳуга: Исроил иқтисодиёти қулаб тушмоқда
    Яир Лапи Нетаняҳуга: Исроил иқтисодиёти қулаб тушмоқда

Сионистик режим мухолифат раиси бу режим бош вазири Биямин Нетаняҳу кабинетини танқид қилиб, Исроил иқтисодиёти таназзулга дуч келмоқда деб айтди.

Куни кеча сионистик режим мухолифат етакчиси Яир Лапид маҳбуслар бир йилдан ортиқ вақтдан бери қаршилик кучлари томонидан асирликда қолаётгани ва Исроил иқтисодиёти таназзулга юз тутгани бироқ Исроил бош вазири Биямин Нетаняҳунинг Исроил бош вазири кабинети ҳаридиларни армияга хизмат қилишдан бош тортгани ҳақидаги жазо қонунини тасдиқлаш пайидадир деб таъкидлади.

 Порс тудей сайтининг хабар қилишича, Яир  Лапид шунинндек Бинямин Нетаняҳу ўзини асосий вазифаси гаровга олингаларни қайтариш эканлигини билмаслигини таъкидлаб бунга мурожаат қилиб деди: сен Исроил фуқароларининг ишончига лойиқ эмассан.

Сионистик режим бош вазири Бинямин Нетаняҳу душанба куни Исроил Кнесети парламентида бу режимнинг Ғазо секторининг сионист маҳбусларни қайтаришга қаратилган саъй -ҳаракатлари шу пайтгача тўхтатгани йўқ деб иддао қилди.

Нетаняҳу даъволари ортидан  сионистик режим Кнессетнинг бир қатор аъзолари ва сионист маҳбусларнинг оила  аъзолари бош вазирни Ғазодан исроиллик маҳбсларни қайтармаганига норозилик билдириб, Нетаняҳунинг нутқига халақит  берар экан унга қарши шиорлар ҳам айтишди.

Исроил режими Ғарб давлатларининг кўмагида 2023-йил 7 октябрдан бошлаб Ғазо сектори аҳолисига қарши ҳалокатлиуруш бошлади. Аммо шу пайтгача у ўз олдига қўйган ҳеч бир мақсадига эриша олмади, балки Ливан уруши ботқоғига ҳам қолиб кетди.