Ҳалаб шаҳрининг шарқида террорчилар ва қуролли гуруҳлар мағлубиятга учради
Сурия давлатига қарши бўлган мухолифат ва бошқа қуролли унсурлар охирги кунларда Суриянинг шимолидаги Ҳалаб шаҳрининг шарқий ҳудудларининг учдан бир қисмидаги назоратини қўлдан бой беришди
Суриянинг инсон ҳуқуқлари бўйича кузатувчиси деб номланган гуруҳ Лондонда шундай эълон қилдики, Сурия давлатига қарши бўлган мухолифат ва бошқа қуролли унсурлар охирги кунларда Суриянинг шимолидаги Ҳалаб шаҳрининг шарқий ҳудудларининг учдан бир қисмидаги назоратини қўлдан бой беришди. Эрон телерадиокомпанияси ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Суриянинг инсон ҳуқуқлари бўйича кузатувчиси деб номланган гуруҳ мудири Ромий Абдураҳмон шундай айтдики, Сурия давлатига қарши бўлган гуруҳларнинг назоратида бўлган Ҳалабнинг шарқидаги Соҳур минтақаси бугун душанба куни Сурия армияси томонидан эгаллаб олинди. Бу эса қуролли гуруҳлар учун 2012 йилдан буён давом этиб келаётган тўқнашувлардаги энг катта мағлубият ҳисобланади. Сурия армияси ҳам Ҳалаб шаҳрининг шарқий ҳудудларининг учдан бир қисмини қўлга киритганларини тасдиқлади. Шу билан бирга, Сурия армияси Ҳалаб шаҳрининг шарқий қисмидаги Ҳенано минтақасининг шимолини террорчилар ишғолидан озод этди.