Эдиот Аҳаранот тан олди: Исроил армияси чарчаган ва етарли ҳам эмас
Сионистик режим газеталаридан бири , бир неча ой олдин Исроил армияси қўшинлар сонини кўпайтириш ва уларни қайта ташкил этиш мақсадида армиядаги хизмат муддати билан боғлиқ қоидаларни ўзгартиришга ва унинг муддатини 32 ойдан 36 ойга оширишга ҳаракат қилмоқда деб тан олди.
Порс тудей сайтининг хабар қилишича, сионистик режимнинг Эдиот Аҳаранот газетаси Исроил режими армияси 7500 аскар етишмаслигидан азият чекаётганига тўхталиб, Исроил армиясининг захира кучлари чарчаган. Урушда олдинги жиддий инқирозга учраган доимий қўшинлар бугунги кунда янада катта муаммоларга дуч келмоқда ва тегишли ёрдам етишмаслигидан азият чекмоқда.
Айни пайтда сионистик режим телевидениясининг 12-канали ҳам бу ҳақда бу режимнинг уруш вазири Исраэл Кац 7000 нафар харедим сионистни армияга чақиришга қарор қилди. Харедим сионистлар жанг майдонларида бўлишга кескин қарши бўлиб бу сохта режим шаклланиши даврида ҳарбий хизматдан озод қилинган аммо кучларнинг камлиги бу режимни ҳам улардан фойдаланишга мажбур қилмоқда.
Исроил режими армиясининг яқинда чоп этган баёнотида келтирилишча: 2023-йил октябр ойидан бери Исроилнинг 794 эркак ва аёл аскари ҳалок бўлган, улардан 370 нафари Ғазо бўлгаси ичидаги қуруликдаги амалиётдаҳалок бўлди. Бу даврда яна 5346 нафар сионист аскар яраланган улардан 4605 нафари Ғазодаги уруш билан боғлиқ.