Исроил режими Ғазо уруши билан Фаластин масаласини четга суриб қўя олдими?
(last modified Tue, 21 Jan 2025 13:58:34 GMT )
Январ 21, 2025 18:58 Asia/Tashkent
  • Исроил режими Ғазо уруши билан Фаластин масаласини четга суриб қўя олдими?
    Исроил режими Ғазо уруши билан Фаластин масаласини четга суриб қўя олдими?

Таҳлил чоғида Британия нашрлардан бири Ғазодаги уруш тугаганидан сўнг, вазиятни башорат қилди ва қаршилик ҳеч қачн йўқолмаслигини тарих кўрсатганини маълум қилди.

Инглиз тилидаги ОАВ I бўлган "Middle East Eye" қилган таҳлилида Ғазо сектори уруши охир-оқибат барча урушлар каби тугайди, аммо унинг оқибатлари ҳам табиати ҳам миқёси бўйича тенгсиз бўлади. Ўт очишни тўхтатиш яқинми ёки уруш қанча давом этишидан қатъий назар, урушни тугатиш йўлининг умумий шакли шакланмомдқа ва Ғазо бўлгасининг эртанги куни тасвири кундан -кунга аниқ бўлиб бормоқда.

Порс тудей сайтининг хабар қилишича.  мазкур чизиқнинг катта қисми вайрон бўлиб, яшаш учун яросиз ҳудудга айланган. 10 минглаб фаластинилк шаҳид бўлди, бир неча минглаб ярадор бўлди. Ғазо халқи уйлари харобаларда яшаб, совуқ ва очлик билан курашмоқда ва  бу урушни узайтириш, шубҳасиз, уларнинг азобини оширади, аммо бу уруш натижасини кўп ўзгартира олмайди.

Сионистик режим Фаластин исломий қаршилик ҳаракати -ҲАМОС ва Ғазони йўқ қилган тақдирда ҳам, Ғарбий Осиё сиёсий мунозарасида қудратли ҳаракатлантирувчи куч бўлган Фаластин масаласини тенгламадан олиб ташлай олмайди.

Бу уруш Фаластиннинг сабабини хавфсизлик чоралари ёки ҳатто Араб-Исроил муносабатларини нормаллаштириш билан эътибордан четда қолдириб бўлмаслигини кўрсатди.

Фаластин маъмуриятининг собиқ раиси Ёсир Арафот, агар фаластинилклар ўз миллий ҳуқуқларига эга бўлмаса, тинчлик ва хавфсизлик бўлмайди, деганди. Худди шу ҳолат бугунги кунда ҳам сақланиб қолмоқда.

Middle East Eye нашрига кўра, сионистик режим уруш бошланганидан бери ҲАМОС кучлари ва позицияларидан ҳужум қилишдан ташқари, Фаластин халқини Ғазодан қувиб чиқаришга ҳаракат қилди, аммо бу мақсадига эриша олмади.

Бу мақолада шунингдек, сионистик режим шифохоналар, мактаблар, уйлар , сув тармоқлари, тиббиёт ходимлари ва журналиссларга ҳужум қилиб, Ғазо бўлгасидаги барча турмуш тарихини йўқ қилишга уринди, аммо бугунги кунгача Фаластин халқи ҳамон бу тўсиқда қолмоқа деб қўшимча қилди.

Инглиз тулидаги бу нашр мақоласининг бошқа жойида буни сионистлар учун стратегик, маънавий ва мафкуравий муваффақиятсизлик сифатида баҳолаб, босқинчи режимдаги тўғри ҳаракат сионист лойиҳалари билан Ғазони миллатсиз юртга айлантира олмади. Ғарбий Соҳилда бундай сиёсатни қўллаш ҳам муваффақиятсизликка маҳкум деб  изоҳлади.

Сионистик режимнинг фаластинликларни Ғазо бўлгасидан қувиб чиқариш режаларининг уларга оғир харажатга қарамай, барбод бўлиши сионистик режимнинг энди Фаластин масаласининг ҳақиқатига сиёсий нуқтаи назаридан қарай олмаслигини кўрсатади деб келтирилган бу ҳисоботда.

Ҳисоботга биноан, Ғазодаги урушдан жабрланган фаластинликлар қаршиликнинг янги шаклини таклиф қилишади чунки тарих шуни кўрсатадики, барча йўллар ёпиқ бўлиб кўринса ҳам, фаластинилклар олинган йўл топдилар.

Бугунги кунда деярли барча эшиклар ёпиқ кўринаётган вазиятда фаластинликлар Фаластин заминида чидамлилик ва омон қолишга қаратилган янги ва инновацион усулни топадилар. Бу кенг кўалмли қаршилик воситаларини ўз ичига олган умумий ёндашув бўлиб, фаластинликларнинг қатъияти ва иродасини уйғунлаштиради.

Мидл Эст Эй сайтининг хабар қилишича,  урушнинг чанги қочганда, Европа ва АҚШ жамоатчилик фикрида ўзгаришлар рўй бермоқда. Исроил режимини бегуноҳ ва демокрактик кўрсатишга уринишлар муваффақият қозонмади. Зероки бу геноциднинг ўлчовлари шунчалик кенг ва каттаки, бу режим тарафдорлари бу дастакнинг қорасини ўзлари билан олиб юрадилар.

Гарчи  сионистик режим жамоатчилик фикрини қадрламайди ва фақат АҚШнинг дастаклари сақлаб қолиш ҳақида қайғуради, аммо Вашингтон ўз таъсирини йўқотмаслик учун дунё миқёсида жамоатчилик фикрига, ҳеч бўлмаганда ташқи кўринишга эътибор қаратиши керак. Шу боис АҚШ ўзининг стратегик манфаатларини ҳимоя қилиш  учун ҳеч бўлмаганда глобал реакцияларни жиддий қабул қилади.