Фаластинлик оналарга қарши сионистларнинг чангали ва Ғарб қурол-яроқлари
(last modified Mon, 17 Feb 2025 12:59:42 GMT )
феврал 17, 2025 17:59 Asia/Tashkent
  • Фаластинлик оналарга қарши сионистларнинг чангали ва Ғарб қурол-яроқлари
    Фаластинлик оналарга қарши сионистларнинг чангали ва Ғарб қурол-яроқлари

АҚШнинг "Foreign Policy" нашри АҚШнинг инсон уҳқуқлари соҳасида ва сионисталрнинг Ғазодаги ваҳший жиноятларини олқишлашишда икки стандартли позициясига тўхталиб, Ғарбнинг инсоният ҳақидаги даъволари Ғазо бўлгаси урушида йўқ қилинди деб маълум қилди.

Ғарб демократияси афсонасининг ўлими ҳақидаги Форен полиси журналида чоп этилган мақола шу жумлалар билан бошланади: Исроил режими армияси томонидан бомбаланган мактабда қизнинг ёнишини томоша қилаётган онанинг қичқириғини эшитиш билан сўнгги ойларда кўрган шафқатсиз ва ахлқосиз манзаралар бугунги кунда такрорланмаслигига кафолат йўқлигини ва халқаро қонунлар ҳам уни тўхтата олмайдиганини кўрсатади.

Порс тудей сайтига кўра, мақола муаллифи шунингдек, сиоинстик режимнинг Ғазо халқига қарши 15 ойдан ортиқ вақт давомида Ғарб қуроллари ва долларлари билан амалга оширган геноциди 2 миллиондан ортиқ одамнинг бшига замонавий тарихдаги энг катта гуманитар инқирозни келтириб чиқаради, деб ёзган.

Мақолада келтирилишича: сионистик режим расмийлари ҲАМОСдан ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқини даъво қилди, аммо ҳақиқат шундаки, улар бутун Ғазо секторини яшаш учун яроқсиз ҳолга келтирмоқи бўлишди ва бу ҳудуд аҳолисини ўлим ва ё қочиш йўлидан бирини танлашга мажбур қилишга уриндилар.

Бошқа хабарга кўра, Доналд Трампнинг Ғазо аҳолисини бошқа мамлакатларга мажбуран кўчириш режасига муносабат билдирган Испания Бош вазири Педро Санчес бу режимни танқид қилди ва  Мадрид бунга йўл қўймайди деб эълон қилди. Шунингдек Британия халқи ҳам бу мамлакат бош вазирининг идорасидан АҚШ элчихонасигача юришида Трампнинг фаластинликларни Ғазо секторида кўчириш режасини қоралаб Фаластин халқининг қаршилик кўрсатишини қўллаб-қувватлашишларини таъкидладилар.