26 ажойиб ов/ Яман томонидан уриб туширилган энг машҳур АҚШ дронининг хусусиятлари қандай?
(last modified Sun, 27 Apr 2025 13:24:24 GMT )
апрел 27, 2025 18:24 Asia/Tashkent
  • 26 ажойиб ов/ Яман томонидан уриб туширилган энг машҳур АҚШ дронининг хусусиятлари қандай?
    26 ажойиб ов/ Яман томонидан уриб туширилган энг машҳур АҚШ дронининг хусусиятлари қандай?

Ўтан ҳафта Яман қуролли кучлари мамлакат осмонида яна бир MQ-9 учувчисиз учоғи уриб туширилганини эълон қилди. АҚШнинг энг машҳур дрони сифатида танилган учувчиз учоқ.

 "Droger"  деган маъносида бўлган MQ-9 Reaper дрони  АҚШдаги энг яхши оператив дронлардан бири бўлиб, 2007 йилдан бери мамлакат армиясида хизмат қилади. Бу дрон Қизил денгиз ва Яман ҳудудидаги ҳарбий амалиётлар чоғида АҚШ ҳарбийларининг асосий дала кузатув қўли ҳисобланади.

Порс тудей сайтининг хабар қилишича,  MQ-9 Reaper дрони АҚШнинг General Atomics компанияси томонидан ишлаб чиқарилган бўлиб, унинг нархи тахминан 32 миллион долларни ташкил қилади. Албалтта, агар хорижий  давлат ушбу дроннинг мижози бўлса, унинг сотиш нархи, жумладан, ўқитиш ва қўллаб-қувватлаш 100 миллион доллардан ошади.  Бу учувчисиз учоқ бир тоннага яқин турли ракеталар , бомбалар ва бошқариладиган ракетларани олиб  юришга қодир, қолаверса разветкачи учувчисизз самолёт сифатида ҳам вазифаларни бажариши мумкин.

MQ-9 турбовинтли дивигателга эга бўлиб, соатига 300 мил/ 480 километр-соат/ дан юқори техзликка эришиш имконини беради. Мазкур дроннинг эксплуатация масофаси тахминан 1800 километрни ташкил қилади, унинг қуролли парвоз шифти 7500 метрни ташкил этади ва 14 соат паровзга чидамли. Яман уруши бошланганидан бери, АҚШ ва Саудиянинг учувчисиз учоқларининг йўқ қилингани ҳақидаги эълон қилинган суратларини ўрганиш шуни кўрсатадики, Яман қуролли кучлари томонидан қўлланилган ҳаво ҳужумидан мудофаа қуроллари тури аста -секин ривожлаган. Ҳаттоки, АҚШ дронларининг парвоз шифтини ошириш ҳам уларни Яман мудофаа ракеталари масофасидан олиб ташлай олмади. Ҳозиргача Яман осмонида 22 та илғор ва қимат  MQ-9 дронлари уриб туширилган. Яман уруши бошидан бери уриб туширилган ҳолатларни ҳам ҳисобга олсак, АҚШнинг ушбу дроннинг жами 26 таси Яман армияси ва халқаро кучларининг мудофаа тизимлари томонидан уриб туширилган ва АҚШ ҳарбийларининг Ямандаги ҳаво операциялари учун 800 миллион доллар эквиваленти зарар келтирди.