Туркиянинг Фаластинга рамзий ёрдами/ дипломатик имо-ишоралар ортида яширин ҳақиқатлар
https://parstoday.ir/uz/news/west_asia-i97924-Туркиянинг_Фаластинга_рамзий_ёрдами_дипломатик_имо_ишоралар_ортида_яширин_ҳақиқатлар
Туркиялик сиёсатчи Умит Ўздоғнингн Фаластин, ҳақидаги баёнотлари ОАВ ва ижтимоий тармоқларда кенг кўламли реакцияларга сабаб бўлди.
(last modified 2025-10-08T12:43:59+00:00 )
октябр 07, 2025 18:23 Asia/Tashkent
  • Туркиянинг Фаластинга рамзий ёрдами/ дипломатик имо-ишоралар ортида яширин ҳақиқатлар
    Туркиянинг Фаластинга рамзий ёрдами/ дипломатик имо-ишоралар ортида яширин ҳақиқатлар

Туркиялик сиёсатчи Умит Ўздоғнингн Фаластин, ҳақидаги баёнотлари ОАВ ва ижтимоий тармоқларда кенг кўламли реакцияларга сабаб бўлди.

Туркиянинг  “G‘alaba” партияси раиси Умид Ўздоғ " Биз учун Мосул ва Киркук Фаластиндан ҳам муҳимроқ" деб айтди. Туркиянинг " Ғалаба партияси раиси ва президенти Ражаб Тойиб Эрдуған ҳукуматининг мухолифи шунингдек деди: Фаластин масаласи Туркия учун миллий масала  эмаслиги ҳақидаги олдинги баёнотлари унга қарши туҳмат кампаниясини бошлаб юборди, танқидчилар уни Исроил режимини қўллаб-қувватлашда айбладилар,.

Фаластин турк миллати учун миллий масала эмас деганим учун мени айбалмоқда. Фаластин араб дунёси учун умумий масала ҳам эмас. Қуддус ўзининг муқаддас жойлари билан турклар учун алоҳида ўринга эга, аммо бу бизнинг асосий миллий масаламиз эмас, деб таъкидлади, Ўздоғ.

У ўз сўзларида Туркия ҳукуматнинг Фаластин масаласига нисбатан икки томонлама ёндашувини танқид қилиб, деди: Ғазо бўлгасидаги Фаластин халқи қирғин ва кўчирилишларга дучор бўлар экан. Туркиянинг сионистик режими билан савдоси кучайишига давом этмоқда. Фаластинни ўз миллий муаммоси сифатида даъво қилаётганлар фақат гаплашиб, ўз ишларини тўхтовсиз давом эттирмоқда.

Туркиянинг "Ғалаба" партияси раиси шунингдек. Мосул ва Киркук туркманлар замини ва Усмонийлар давлатнинг собиқ ҳудудининг бир қисми сифатида турклар учун Фаластиндан муҳимроқдир, деб изоҳлади.

Туркия сиёсий доиралари ва ОАВларида Эрдуған ҳукуматининг Фаластин масаласига ёндашуви жиддий танқид қилинди. Ғазода сионистик режимнинг геноцид ва жиноятларининг давом этиши билан боғлиқ Туркия президентига қаратилган асосий танқидлардан бири Туркиянинг сионистик режим билан савдо алоқалари бўлди. Умуман, сўнгги йилларда Туркиянинг Фаластин масаласига нисбатан сиёсати яққол қарамақаршиликлар билан кечмоқда. Эрдуған ҳукумати Исроил режимининг Ғазодаги жиноятларини қайта -қайта танқид қилиб, ўзини Фаластин халқининг тарафдори сифатида кўрсатган бўлса-да, Анқаранинг Тел-авив билан иқтисодий ва дипломатик алоқалари давом этмоқда. бу икки томоналма ҳатти-ҳаракат кўплаб таҳлилчилар ва танқидчиларнинг Туркиянинг Фаластини қўллаб-қувватлашини кўпроқ ташвиқот ҳаракат сифатида ҳисоблашига сабаб бўлди,

Туркия ҳукумати халқрао форумлар, ОАВ ва расмий чиқишларида бир неча бор сионистик режимни инсон ҳуқуқларини бузганликда айблаб, Ғазо бўлгасига ҳужумларини тўхташига чақирган. Бироқ, савдо статистикаси шуни кўрсадатики Туркия ва сионистик  режим ўртассдаги экспорт ва импорт сўнгги йилларда нафақат тўхтамаган, балки баъзи даврларда ҳатто ошган. Туркия ҳукумати мулозимларининг сиёсий риторика ва иқтисодий ҳатти-ҳаракатлари ўртасидаги бу қарама-қаршилик, у ёрдамнинг ташвиқот бўлишининг асосий сабабларидан биридир.

Фаластин масаласи ҳам Туркиянинг ички сиёсий майдонида диний ва миллатчилик кайфиятини қўзғатувчи воситага айланди. Ражаб Тойиб Эрдуған бошчилигидаги Адолат ва Тарақитёт даврида ёки сайловқлар арафасида Фаластинни қўллаб-қуввтаашни таъкидлаб, ўзининг халқ базасини мустаҳкмлшага ҳаратк қилади. Айни апйтда, фалатснидкани қўллаб-қуввтлаш бўйича амалий ҳаракатлар кўпинча, ОАВнинг поизициялари билан чекланган. Кўпгина араб ва ислом давлатлар ҳам Туркия ҳукуматнинг Фаластинни қўллаб-қувватлашини ҳақиқий мажбуриятдан кўра кўпроқ дипломатик ишора деб билади.

Турк жамияти, айниқса, исломий гуруҳлар ва ёшлар Фаластин масаласига  жуда сезгир. Бу гуруҳлар орасида машҳурликни сақлаб қолиш учун ҳукумат рамзий ва ташвиқот позицияларини эгаллашга мажбур. Бу позициялар кўпинча ҳиссий твитлар, қизғин нуқталар ёки қўллаб-қувватлаш митингларида қатнашиш шаклида намойиш бўлади, аммо улар макро-сиёсат даражасида сезиларли ўзгаришларга олиб келмайди. Туркиянинг Фаластинга нисбатан сиёсати изчил стратегияга асосланган эмас, балки жамоатчилик фикрни , ички сиёсий рақобатни бошқариш ва Анқаранинг ислом оламидаги дипломатик мавқеини сақлаб қолиш учун воситадир. Туркия ҳукуматининнг  Фаластинга нисбатан сиёсий ва ташвиқот ёндашуви қисқа муддатда самарали бўлиши мумкин бўлса-да, узоқ муддатда Туркиянинг минтиқадаги дипломатик  ишончига путур етказади.