Бинямин Нетаняҳу арманар геноциди масаласида Эрдуғанни нега гаровга ушлаб турибти?
https://parstoday.ir/uz/news/west_asia-i97602-Бинямин_Нетаняҳу_арманар_геноциди_масаласида_Эрдуғанни_нега_гаровга_ушлаб_турибти
Сионистик режим бош вазири Усмонийлар томонидан содир этилган арман геноцидини тан олди ва бу Анқаранинг дарҳол муносабатига ҳам сабаб бўлди.
(last modified 2025-09-01T05:22:28+00:00 )
август 28, 2025 16:50 Asia/Tashkent
  • Бинямин Нетаняҳу арманар геноциди масаласида Эрдуғанни нега гаровга ушлаб турибти?
    Бинямин Нетаняҳу арманар геноциди масаласида Эрдуғанни нега гаровга ушлаб турибти?

Сионистик режим бош вазири Усмонийлар томонидан содир этилган арман геноцидини тан олди ва бу Анқаранинг дарҳол муносабатига ҳам сабаб бўлди.

Сионистик режим бош вазири Бинямин Нетаняҳу 1915 йил Усмонийлар даврда арманларга қарши содир бўлган воқеалар ҳақида берган интервюсида, мен Усмоний империяси томонидан 20-аср бошларида арманлар, оссурийлар ва юнонларга қарши амалга оширилган геноцидни тан оламан деб айтди.

Нетаняҳунинг позицияси Анқара ҳукуматининг зудлик билан муносабатига сабаб  бўлди. Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдуған  сиоинстик режимнинг Ғазо уруши давридаги ҳаракатларига нисбатан ўта очиқ ва танқидий позицияни эгаллаб, бу ҳаракатларни бир неча бор " геноцид" деб таърифлади. Туркия ва сиоинстик режим ўртасидаги савдо -иқтисодий алоқалар давом этаётанига қарамай,  бу позициялар Исроил бош вазирига ёқмайди. Шу нуқта назардан, Бинямин Нетаняҳунинг арман геноцидига урғу бериши сиёсий нуқтаи  назаридан, айниқса Исроил ва Туркия ўртасидаги муносабатлар кескинлашган бир вазиятда жуда муҳим ҳисобланади. Бу ҳаракатни гаровга олиш ёки Ражаб Тойиб Эрдуғанга нисбатан сиёсий босим сифатида кўриш мумкин. Бунинг бир қанча сабабоари ҳам бор: 

1. Икки томонлама муносабатларда босим воситаси: Исроил режими Туркия билан кескинлик даврида ўтмишда арман геноциди масаласини кўтарган эди. Бу шуни кўрсатдики, бу масала инсон ҳуқуқлари ёки тарихшунослик нуқтаи назаридан эмас, балки сиёсий босим учун дастаги сифатида фойдаланилмоқда.

2. Туркиянинг Исроил режимини танқид қилишига жавоб: Эрдуған Исроилни фаластинликларага қарши уруш жиноятларини содир этишда бир неча бор айблаган. Нетаняҳу бунга жавобан Эрдуғанни курдларни ўлдиришда ва журналистларни бостиришда айблаб, Исроилга маслаҳат бера оладиган охирги одам эканлигини айтди.

3.  Ахлоқий қонунийликдаги рақобат: арман геноцидини тан олиш орқали Нетаняҳу Туркиянинг ахлоқий қонунийлигини шубҳа остига қўйишга ва айниқса Туркия фаол рол ўйнашда ҳаракат қилаётган халқаро майдонда ўзини юқори мавқега қўйишга ҳаракат қилмоқда.

4.  Халқаро ҳамжамият ва арманларга мурожаат: бу ҳаракат арман ҳамжамиятига ва Ғарб Исроил геноциди қуубонлари билан бирга эканлиги ҳақидаги хабарнинг ўзига хос бўлиши мумкин, гарчи унинг асосйц мотиви сиёсий бўлса ҳам.