Уруш оқибатида АҚШда дизель ёқилғиси нархи энг юқори даражага кўтарилди.
АҚШда бир галлон дизель ёқилғиси нархи кескин сакраш билан 5,85 долларга етди ва 2022 йилда қайд этилган аввалги рекордни янгилади.
Париж-Тудей хабар беришича, Эроннинг «Садо ва симо» ахборот агентлигига таяниб, АҚШ Автомобиллар ассоциацияси (AAA) маълум қилишича, жума куни АҚШда бир галлон дизель ёқилғисининг ўртача нархи кескин ошиб, 5,85 долларга етган ва 2022 йилда қайд этилган аввалги рекордни янгилаган.
Эрон билан уруш бошланганидан бери фермерлар, юк машинаси ҳайдовчилари ва транспорт компаниялари дизель ёқилғиси учун анча юқори харажатларни кўтаришга мажбур бўлмоқда.
Калифорния-Дэвис университети иқтисодиёт профессори Эрик Мюлгернинг таъкидлашича: «Дизель ёқилғиси биз истеъмол қиладиган деярли барча товарларнинг асосий ишлаб чиқариш ресурсидир». Дизель нархининг кескин ошиши ушбу ёқилғига юқори даражада боғлиқ бўлган балиқчилик, қишлоқ хўжалиги ва қурилиш каби тармоқларда ишлаб чиқариш харажатларини оширади. Бу ҳолат фермерлар учун икки карра зарба бўлмоқда, чунки уруш сабабли кимёвий ўғитлар нархи ҳам кўтарилган.
«Аксиос» хабар беришича, дизель нархининг янги рекорд даражага чиқиши АҚШнинг энг йирик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бўлган маккажўхори ва соянинг «ҳосил йиғим-терими мавсуми» ҳали олдинда турган бир пайтга тўғри келмоқда. Айнан шу даврда ёқилғига бўлган эҳтиёж энг юқори даражага чиқади.