ИШИД аъзоларининг Марказий Осиё мамлакатларига қайтиш хавфи
Мустақил давлатлар ҳамдӯстлиги тероризмга қарши кураш тизимининг раиси Москвада ӯтказилган аъзо давлатлар хавфсизлик тизимларининг раҳбарлари йиғилишида ИШИД терорчилик гуруҳига бориб қӯшилишга мойил ёшлар сони камайганини таъкидлаб, бу гуруҳ жангариларининг ӯз юртларига қайтиш тараддудида эканлиги ҳақида огоҳлантирди.
Москвадаги йиғилиш Сурияда жанг қилаётган жангариларнинг Мустақил давлатлар ҳамдустлиги мамлакатларига қайтишларига тӯсқинлик қилиш, шунингдек тероризм ва кескинликни кучайтирувчи кучларни молиявий таъминлашнинг олдини олиш масаласига бағишланган эди. Сурия ва Ироқ жанг майдонларидаги реал ҳолат, шунингдек бу йиғилишнинг ӯтказилиши давлат кучлари ва жангариларга қарши халқ ҳаракати жабҳасининг қӯли устун келаётгани ва террорчи ҳамда такфирий гуруҳларнинг инқирозга юз тутганидан далолат беради. Кетма-кет мағлубиятлар террорчи ва такфирий гуруҳ аъзоларини жанг саҳнасини тарк этиб, хавфсизроқ жой қидиришга мажбур этган. ИШИД гуруҳининг мағлубиятга юз тутиши айрим мамлакатларга янги бош оғриқларни келтириб чиқарди. Масалан, бир пайтлари ӯзларидаги жангари ёшларнинг Сурия ва Ироқ мамлакатларига бориб, террорчи гуруҳларга қӯшилаётгани ҳодисасини кӯрмасликка олиш йӯли билан бу террорчи гуруҳларга жангарилари сонини кӯпайтиришга кӯмаклашаётган давлатлар эндиликда бу ёшларнинг орқага қайтишидан хавотирдалар. Зеро, улар яхши билишадиким, Сурия ва Ироқдаги шафқатсиз жангларда қатнашган жангарилар мамлакатда сиёсий ва ижтимоий муаммоларни келтириб чиқариб, тинч-тотувлик ва осойишталик муҳитини кескинлик ва жанг-жадалга айлантириш тажрибасига эгадирлар. Шу сабабли уларнинг қайтиши ҳар қандай мамлакатнинг хавфсизлигига жиддий хавф солиши мумкин. Бу нарса нафақат Марказий Осиё ва Кавказ, балки Сурия давлатига қарши курашаётган ИШИД ва бошқа такфирий гуруҳларга жангарилар транзитида қатнашган Европа ва минтақа давлатларига ҳам жиддий хавф солиб туради.
Хххххххххххххххххххххххххх
Кейинги пайтларда матбуотда эълон қилинаётган яна бир шум хабар – Мустақил давлатлар ҳамдӯстлиги чегаралари яқинида, яъни Афғонистоннинг шимолий минтақаларида ИШИД жангариларининг тӯпланаётгани ҳам МДҲ масъулларини бефарқ қолдирмайди, албатта.
Бу ҳақда афғонистонлик ҳамкоримиз Озода Ҳакимий юборган репортпжни эътиборингизга ҳавола этамиз.
Ххххххххххххххххххх
Ҳамкоримиз Озода Ҳакимий юборган репортажни тингладик. Дастуримиз давом этади.
Қайд қилиш жоизким, Марказий Осиё ва Кавказ жумҳуриятларининг хавфсизлигини таъминлаш даражаси Европа мамлакатларига қараганда анчайин заиф бӯлиб, бу юртларда экстремистик ғояларни қабул қилиш заминаси Европа мамлакатларидан кӯра муносиброқдир. Ана шу вазъият Мустақил давлатлар ҳамдӯстлиги мамлакатлари масъулларини экстремистик гуруҳ ва ташкилотларга қарши куришиш учун биргаликда фикрлашиб, амал қилишга ундаган. Шу сабабли Москва йиғилишида тероризмга биргаликдаги қарши кураш ва Мустақил давлатлар ҳамдӯстлиги мамлакатлари хавфсизлик тизимлари орасида маълумот алмашиш ҳақидаги келишувнинг зарурати таъкидланди. Бу ҳужжат мазкур мамлакатлар парламентлари томонидан тасдиқлангач, Мустақил давлатлар ӯртасида маълумот алмашиш ва тероризмга қарши кураш тадбирлари амалга оширилади. Шу тариқа минтақа давлатларида хорижий қудратлар нуфузининг воситаси бӯлган турли экстремистик ва террорчи гуруҳларнинг Мустақил давлатлар ҳамдӯстлиги ҳудудидаги давлатларга таъсири анча заифлашади, деган умид бор.