Европа иттифоқи Тожикистон Олий Судида Ёровга чиқарилган ҳукмнинг тасдиқланишини танқид қилди
(last modified Mon, 06 Mar 2017 07:02:12 GMT )
март 06, 2017 12:02 Asia/Tashkent

Европа иттифоқи Тожикистон Олий Суди томонида Бузургмеҳр Ёровга нисбатан чиқарилган ҳукмнинг тасдиқланишини танқид қилди

      Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. 

      Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.

     Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини эътиборингизга ҳавола этаман.  

     Бугунги  суҳбатимиз "Европа иттифоқининг Тожикистон Олий Суди томонида Ёровга нисбатан чиқарилган ҳукмнинг тасдиқланишини танқид қилиши"га доир мавзуга бағишланади.     

     Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.

      Европа иттифоқи Тожикистон Олий Судида Тожикистонда тақиқланган Исломий уғониш ҳаракати партиясини ҳимоя қилувчи адвокат Бузургмеҳр Ёровни 23 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш ҳукмининг тасдиқланганига эътироз билдириб, ушбу ҳукм Душанбе давлати томонидан халқаро қонун-қоидаларга ва мажбуриятларга зид равишда қабул қилинган деб эълон қилишди. Хуросоний Разавий Тожик радиосининг Европа иттифоқининг Тожикистондаги ваколатхонаси сайтига таяниб хабар қилишича, ушбу иттифоқ ўз баёнотида шундай таъкидлаганки, Исломий уйғониш ҳаракати партиясининг ушбу таниқли адвокатига нисбатан чиқарилган 23 йиллик озодликдан маҳрум қилиш ҳукмининг қайта кўриб чиқиш талабини ўрганиш жараёнида, ушбу ҳукмнинг холис бўлманганлиги ва халқаро ташкилотлар ва хорижий мамлакатлар элчихонлари намояндаларининг иштирокисиз шунингдек, мухбирлар ва ушбу адвокат хонадон аъзоларининг қатнашмаганлиги учун Бузургмеҳр Ёровнинг ҳақ-ҳуқуқлари бузилган ҳисобланади.

      Бундан олдин Халқаро Амнистия ташкилоти ҳам Тожикистон исломий уйғониш ҳаракати партиясининг аъзоларини ва ушбу партиянинг ҳимояловчисини суд қилиш жараёнига эътироз билдириб, шунга ўхшаш баёнот чиқарган эди. Душанбе давлати охирги бир неча йилларда экстремизм ва терроризмга қарши курашиш ва Имомали Раҳмон давлатига қарши бўлган бир ҳарбий билан ҳамкорлик қилганлиги баҳонаси билан, Тожикистон исломий ҳаракати партиясининг барча аъзоларини узоқ муддатга озодликдан маҳрум этди. Дарҳақиқат, Душанбе давлати Тожикистон исломий уйғониш ҳаракати партиясининг аъзолари ва раҳбарлари учун ҳар қандай имтиёзлар берилишига қарши бўлган. Бундан ташқари халқаро эътирозларга ҳам эътиборсизлик билан қараган. Ҳолбуки, Тожикистон Ўрта Осиё республикалари жумласига кириб, Европадаги инсон ҳуқуқлари муассасаларига аъзо бўлган ва ушбу ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш талабини илгари сурган. Тожикистон Олий Суди ниҳоят ёпиқ эшиклар ортида Душанбе шаҳар Судининг Бузургмеҳр Ёровга нисбатан чиқарган ҳукмига қарши бўлди ва уни 23 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш бўйича ҳукм қабул қилди. Бузурмеҳр Ёров Тожикистонда тақиқланган Исломий уйғониш ҳаракати партиясининг 13 нафар ҳибсга олинган аъзоларини ҳимоя қилиш комитети таъсис этилганидан сўнг, 2015 йилда товламачилик айби билан қамоққа олинган эди.       

       Бузургмеҳр Ёровнинг ҳибсга олинганидан кейин, унинг ҳуқуқий ҳимоясини зиммасига олган Нуриддин Маҳкамов ҳам бироз вақтдан сўнг шунга ўхшаш айблов билан қўлга олинади. Душанбе шаҳар Суди, тақиқланган Тожикистон исломий ҳаракати партиясининг ҳимоячиси Бузургмеҳр Ёров ва ушбу адвокатнинг ҳимоясини ўз зиммасига олган Нуриддин Ёровни товламачилик, маҳаллийчилик, миллатчилик, диний ва ирқий низо чиқаришда ҳамда сиёсий тизимни қулатиш мақсадида экстремизмга даъват қилишда айблаб, уларни 23 йил ва 21 йилга озодликдан маҳрум этиш тўғрисида ҳукм чиқарди. Тожикистоннинг айрим сиёсий доиралари Душанбе давлатининг тақиқланган Тожикистон исломий уйғониш ҳаракати партияси адвокатларига қарши кураш олиб боришини, Тожик адвокатларининг Тожикистон исломий уйғониш ҳаракати партиясининг аъзоларини ҳимоя қилмаслик мақсадига қаратилган уринишдир дея талқин қилишмоқда.

     Шубҳасизки, бундай шароитда, Бузургмеҳр Ёров ва Нуриддин Маҳкамовга нисбатан товламачилик айбловларининг қўйилиши қонуний ва ҳуқуқий жиҳатларга умуман тўғри келмайди. Шундан келиб чиқиб, Европа иттифоқи ҳам Душанбе давлатига қарши даъво лойиҳасини илгари сурмоқда. Айни пайтда, Европа иттифоқи ўзининг охирги баёнотида шундай қайд этдики, Тожикистон Суд идоралари расмийлари бундан олдин юқори инстанция Судида, Ёровнинг иши қайта куриб чиқилиши ва ушбу Судда Европа иттифоқи ва бошқа халқаро ташкилотлар намояндаларининг иштирок этиши учун керакли шароитлар яратиб беришлари ҳақида ваъда беришган эди. Аммо ёпиқ эшиклар ортида ўтказилган ушбу Суд, Европа иттифоқининг Тожикистон исломий уйғониш партияси адвокатларининг озод этилишига бўлган охирги умидларини барбод этди.      

      Муҳтарам тингловчилар, " Таҳлилий эшиттиришга" ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.

     

Ёрлиқ