Халқаро атом энергияси агентлиги бошқарув кенгашининг беш кунлик йиғилиши бошланди
(last modified Mon, 06 Mar 2017 14:31:55 GMT )
март 06, 2017 19:31 Asia/Tashkent
  • Халқаро атом энергияси агентлиги бошқарув кенгашининг беш кунлик йиғилиши  бошланди

Атом энергетика бўйича халқаро агентликнинг матбуот сайтида тарқатилган хабарга кўра, Халқаро атом энергияси агентлиги бошқарув кенгашининг душанба куни бошланган йиғилиши 10 март кунига қадар давом этади

Халқаро атом энергияси агентлиги бошқарув кенгашининг беш кунлик йиғилиши Агентликнинг Венадаги резиденциясида бошланди. Атом энергетика бўйича халқаро агентликнинг матбуот сайтида тарқатилган хабарга кўра, Халқаро атом энергияси агентлиги бошқарув кенгашининг душанба куни бошланган йиғилиши 10 март кунига қадар давом этади. Ушбу йиғилишни Агентлик бош мудири Юкиё Амано очиб берди. Юкиё Аманонинг "Эрон ва олтилик давлатлари ўртасидаги келишувнинг" ижроси юзасидан охирги ҳисоботи ушбу йиғилишнинг кун тартибидан жой олган. Агентлик бош мудири нутқининг матни мазкур агентлик сайтида нашр этиб борилади. Шунингдек, Юкиё Амано ахборот конференциясида иштирок этиши кўзда тутилган. Агантликнинг турли ҳужжатларини кўриб чиқиш, жумладан "2017 йилда ядровий хавфсизликнинг ўтиши" ва "2017 йилда ядровий технологиянинг жорий этилиши" шунингдек, Эронда БМТ хавфсизлик кенгашининг 2231 сонли резолюциясига асосан мазкур агентлик томонидан ядровий назорат ўрнатилиши ва ҳақиқий синов ўтказилиши ва бошқа масалалар ушбу йиғилишда кўриб чиқилади.  

Ёрлиқ