Афғонистон ўтган йилда
(last modified Thu, 23 Mar 2017 04:54:23 GMT )
март 23, 2017 09:54 Asia/Tashkent

Афғонистон миллий бирлик давлати ва Ҳикматёр исломий партияси ўртасида сулҳ келишувининг имзоланиши Афғонистоннинг ўтган йилдаги энг муҳим воқеаларидан бири ҳисобланади

      Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. 

      Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.

     Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини эътиборингизга ҳавола этаман.  

     Бугунги  суҳбатимиз "Афғонистон ўтган йилда" мавзуига бағишланади.     

     Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.

      Афғонистон миллий бирлик давлати ва Ҳикматёр исломий партияси ўртасида сулҳ келишувининг имзоланиши Афғонистоннинг ўтган йилдаги энг муҳим воқеаларидан бири ҳисобланади. Ушбу келишувда қайд этилишича, икки тараф ҳам Афонистондан хорижий кучларнинг чиқиб кетишларини таъкидлашган ва Афғонистон халқи ҳамжиҳатлик билан ва бирлашиб урушдан келиб чиққан кескин бўҳронли вазиятни яхши томонга ўзгартиришга ва таҳдидларга қарши курашга қодир эканлигига ишонишади. Афғонистон исломий партияси ҳам расман шундай маълум қилдики, мамлакат манфаатлари учун жанг ва зўравонликларга чек қўйиш учун ҳамда мустаҳкам тинчликни таъминлаш мақсадида ушбу юртда сиёсий муҳим партия сифатида фаолият олиб боради ва конституцияга риоя қилиш ҳамда доимий оташкесмни ўрнатиш, ҳар қандай ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш ва ўзларининг ҳарбий ташкилотларини тугатишади. Ўтган йилда Афғонистон президенти Муҳаммад Ашраф Ғанийнинг Ҳиндистонга сафар қилиши ҳам, Қобул давлатининг Деҳли билан алоқаларини янада кенгайтириш учун имкониятлардан кўпроқ фойдаланишларини намоён этмоқда. Икки мамлакат алоқалари беш йил олдин стратегик ҳамкорлик шартномаси имзолангани билан янги паллага кўтарилди.

    Ўтган йилда Туркманистон пойтахти Ашхабодда “Афғонистон минтақасидаги инфратузилмалар ва ишонч уйғотиш” номи билан аталган анжуманнинг ўтказилиши ҳам, жаҳон ҳамжамиятининг илгаригидек Афғонистондаги ўзгаришларга эътибор қаратишини англатмоқда ва ушбу мамлакатнинг конструктив дастурларини амалга ошириш учун  ўзларининг ёрдамларини давом эттириш билан кўмак қилиш ниятида эканликларидан дарак беради. 13 давлатдан кўпроқ намояндалар ва халқаро ташкилотлар ҳамда муассасалар вакиллари иштирок этган ушбу йиғилишда, 2017 йилда Афғонистон билан боғлиқ минтақавий инфратузилмаларга қаратилган лойиҳаларнинг ижро этилишининг режалари ва муддати кун тартибидан жой олди ва шулар ҳақида баҳс мунозаралар юритилди. Ушбу лойиҳалар Афғонистон ва Марказий Осиё ўртасида темир йўл линиясини қуриш, шунингдек Туркманистон-Афғонистон-Покистон ва Ҳиндистон транзит йўлагини барпо этиш ҳамда электр линиясини қуриш, авиация орқали юк ташишни янада кенгайтириш ва ушбу лойиҳаларда иштирок этувчи давлатларнинг ролини ҳамда улушини маълум қилиш ва бошқа масалаларни ўз ичига қамраб олади.  

     Ҳижрий шамсий ҳисоби бўйича ўтган йилда Афғонистоннинг сиёсий ва хавфсизлик соҳасидаги энг муҳим масалаларидан бири Туркманистондан Соланг минтақасига электр линиясининг тортилишига оид мавзу бўлиб, ушбу лойиҳа халқнинг кенг кўламли эътирозлари сабаб бўлди. Рўшнолик ҳаракатининг аъзолари норозилик намойиши ва кенг миқёсли митингларни ўтказиш билан Афғонистон давлатидан Туркманистондан Афғонистонга тортиладиган электр линиясини Соланг ўрнига ушбу мамлакат марказидаги Бомиён вилояти орқали ўтказишларини талаб қилишди. Ушбу ҳаракат агар Афғонистон давлати уларнинг талабларини амалга оширмаса ўзларининг эътирозларини давом эттиришади. Ваҳоланки, Қобул давлати ҳанузгача Туркманистондан Афғонистонга тортиладиган электр линиясига доир мазусини, Соланг йўли орқали ўтказилишини таъкидлаб келади. Ўтган йили Афғонистондаги ўзгаришларнинг энг муҳимларидан яна бири, ушбу юртда ИШИД террорчилик гуруҳининг пайдо бўлиши ва Қобулда Туркманистоннинг Солангга тортиладиган электр лойиҳасига қарши чиққанг минглаб намойишчилар ўртасида даҳшатли портлаш ҳаракатларини содир этиши бўлди. Шундан кейин, Бирлашган миллатлар ташкилотининг Афғонистондаги махсус вакили ИШИД террорчилик гуруҳининг ушбу мамлакатдаги нуфузининг янада кенгайиши ҳақида огоҳлантирди. Афғонистон армияси ҳам ИШИД террорчилик гуруҳига қарши ўтказилган турли кўринишдаги амалиётларда ушбу террорчиларга оғир талафотлар етказилганлиги тўғрисида маълум қилди.

    Шунга қарамай, ИШИД террорчилик гуруҳи Афғонистонда ўз сафини кенгайтиришга ҳаракат қилмоқда. Улар асли келиб чиқиши Араб Афғон бўлган кишиларни ўзларига жалб қилишни кўзлашмоқда. Негаки, бундай шахслар Толибон гуруҳидан чиқиб кетишган ва фақат пул учун одам ўлдиришади холос. Бу эса, ИШИД террорчилик гуруҳининг Афғонистонга кириб олиш масаласи, фақат ташқаридан одамларни жалб қилиш билан амалга ошишини англатади. Афғонистон президенти Муҳаммад Ашраф Ғани ва ушбу мамлакатнинг бошқа расмийлари айтганидек, Покистон ва минтақадаги айрим араб мамлакатлари жумладан Саудия арабистони ИШИД террорчилик гуруҳининг Афғонистондаги хомийлари ҳисобланади. Шуни ҳам алоҳида айтиш мумкинки, яқинда ушбу хомийлар Афғонистондаги ИШИД террорчилари учун кўп миқдордаги пул ва қурол-яроқлар жўнатишган. ИШИД террорчилик гуруҳининг Афғонистондаги энг муҳим мақсадлардан бири бу қавмлар ўртасидаги жанг стратегиясини мазҳаблараро урушга айлантиришдир. Шунингдек ўтган йилда, Америка қўшма штатлари Сенатининг қуролли кучлар бўйича комитет раиси Американинг сиёсий хатоларини тан олди ва ушбу хатолар ҳамда муносиб стратегиянинг йўқлиги Афғонистонда ИШИД террорчик гуруҳининг пайдо бўлишига сабаб бўлганлигини тан олди.           

      Муҳтарам тингловчилар, " Таҳлилий эшиттиришга" ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.