Катта йигирматалик гуруҳининг саммити ўз баёнотини қабул қилди
Саммитда иштирок этувчилар террорчиларнинг бутун дунёда террорчилик ҳаракатларини амалга оширишларини кескин қоралаш билан, терроризмга қарши курашда ва унинг молиявий таъминотини олдини олишда ҳамфикрлик билдиришди
Германиянинг Ҳамбург шаҳридаги G 20 "катта йигирматалик" гуруҳининг самити ўз баёнотини қабул қилди. Унда терроризмга қарши кураш ва уни молиявий таъминотини олдини олиш ҳамда терроризмнинг кенг тарқалишига йўл қўймаслик масаласи устивор вазифа этиб белгиланди.
Ирна агентлиги тарқатган хабарга кўра, саммитда иштирок этувчилар террорчиларнинг бутун дунёда террорчилик ҳаракатларини амалга оширишларини кескин қоралаш билан, терроризмга қарши курашда ва унинг молиявий таъминотини олдини олишда ҳамфикрлик билдириб шундай таъкидлашдики, жаҳонда терроризмни молиявий таъминлаш учун ҳеч қандай хавфсиз виртуал тармоқ бўлмаслиги керак.
Шунингдек, Катта йигирматалик гуруҳи террорчиларнинг ўз мақсадларини амалга оширишлари учун виртуал интернет тармоқларидан фойдаланишларига чек қўйиш ва уларнинг ижтимоий тармоқлардаги сайтларини тўсиб қўйилишини таъкидлашди.