Туркияда амалга ошмаган давлат тунтаришининг бир йиллигига бағишланган намойишлар
(last modified Mon, 17 Jul 2017 07:40:48 GMT )
июл 17, 2017 12:40 Asia/Tashkent

Туркиянинг Истанбул шаҳрининг турли минтақаларидан минглаб нафар халқ шанба куни кечаси ушбу шаҳарда кўча намойишларни ўтказиб, Анкарада ҳоким давлатини ҳимоят этишди.

Истанбул радио-телеведения ахборот агентлигининг тарқатган хабарига кўра, Туркияда мувафаққиятсизлик билан амалга оширилган давлат тунтарувининг бир йиллиги муносибати билан ҳамзамон Истанбулнинг минглаб халқи ушбу шаҳарда кўча намойишлар ўтказиш билан Эрдуғон давлатининг сиёсатларини ҳимоят этишларини эълон қилишди. Бу кўча намойишларда иштирок этганлар Туркияда милодий 2016 йилда ташкил этилган давлат тунтарувлари жараёнларида Американинг уйнаган роли ва дахолатларини маҳкум этиш зимнида, Анкара давлатидан Инжерлик ҳарбий базанинг фаолиятини тўхтатиш ва хорижий ҳарбийлар, айниқса ушбу базада жойлашган америкалик ҳарбийларни чиқаришни сўрадилар. Мутахассислар нуқтаи назаридан, ўтган шанба кечасида ўтказилган кўча намойишлар икки умумий жиҳатдан аҳамиятга моликдир. Биринчиси, намойиш иштирокчиларининг Анкара давлати расмийлари ва шахсан Эрдуғондан истак-хоҳиш зоҳир этишлари ва иккинчиси эса давлат тунтурувчилари ҳамда Туркия халқи ва давлатнинг душманларини таништириш ҳақида Туркия президентининг ўз нуқтаи назарини билдиришидан иборат.

Шанба куни ўтказилган кўча намойишларда Ражаб Тайиб Эрдуғон давлати ҳомийларининг Инжерлик базасидан америкалик ҳарбийларни чиқариш мавзўсига тегишли бўлган талаблари шундай бир ҳолда  баён этилмоқдаким, Суриянинг ишларига хорижий мамлакатларнинг дахолат этишлари натижасида бу ҳарбий база ҳақиқатан ҳам бир халқаро базага айлантирилган ва Ғарб мамлакатларининг аксарияти, айниқса Нато ҳарбий ташкилоти бу ҳарбий базада махсус мавқени ишғол этган. Бу масала бўйича шуни айтиш лозимки, Истанбул шаҳрида шанба куни кечаси ўтказилган кўча намойишларда иштирок этган Эрдуғон давлатининг ҳомийлари ҳозирги кунда Инжерлик базасига кўшимча, Америка Туркиянинг турли шаҳарларида 16 та ҳарбий базаларни ўз ихтиёрига қарор берган ҳақиқатни билмасликлари мумкин.      

Нато ташкилоти Инжерлик базасидан ташқари Туркиянинг 28-та шаҳрида ҳарбий базани ташкил этган. Ҳақиқатан ҳам Анкарада ҳоким бўлган давлатлар ўтган ун йилликлардан бошлаб ҳозирги кунгача турли маконларни Ғарб давлатлари жумладан Америкага тақдим этишган ва Инжерлик базаси буларнинг ўртасида мунча ҳам катта аҳамиятни касб этмайди.  Америка назорати остида бўлган Туркиянинг Инжерлик ҳарбий базаси Американинг Европадаги ҳарбий бошқа базалари билан қиёслаганда ўзига хос характер ва аҳамиятни касб этади.  Инжерлик ҳаво базасидан 50- та атом бомбасини ташиш масаласи бўйича Туркиянинг мухолифат қилиши сабабли бу ҳарбий база Нато ташкилотининг ярим ҳокимиятига қарор олган. Шу сабабдан  ҳозирги кунда Инжерлик ҳаво базаси Туркиянинг жанубида жойлашган “Адана” шаҳри ва вилоятида Нато ташкилоти ва Туркия кучларининг муштарак фойдаланишига топширилган.

15 июнда ўтказилган кўча намойишларда иштирок этувчиларнинг истак-хоҳишларига қўшимча, Эрдуғоннинг шахсияти ҳам аҳамиятга моликдир. Туркия президенти кеча шанба куни қилган изҳоротида Анкара давлатига энг буюк мухолиф партия “Халқ жумҳурияти ” партиясининг раҳбари “Камол Қуличадор Уғлу ”-ни хиёнаткор деб билиши билан Қуличадор Уғлу милодий 2016 йили 15 июл контрол этилган давлат тунтаруви ҳодисасини тавсиф этиши билан Туркия халқии таҳқирлади,-деб иддао қилди. Эрдуғоннинг қилган ушбу изҳороти шундай бир ҳолда баён этилмоқдаким, Туркия “Халқ жумҳурияти ” партиясининг раҳбари Камол Қуличадор Уғлу милодий ўтган йилда мувафаққиятсизликча амалга оширилган давлат тунтарувида Анкара давлатига ҳамдардлик эълон қилиш зимнида, ўтган июл ойида мувафаққиятсизлик билан  ўтказилган давлат тунтарувига мухолифат қилишда Туркия президентининг барча истак-хоҳишларини ижро этган.

Туркия “Халқ жумҳурияти ” партиясининг раҳбари бир муддат олдин милодий 2016 йил 15 июль ойида мувафаққитясизлик билан амалга оширган давлат тунтаруви контрол этилган давлат тунтаруви эканлигини таъкидлаш зимнида, Туркия давлати амалга оширилмаган давлат тунтаруви натижаларидан ўз манфаати учун фойдаланмоқда деб эслатиб ўтди.  Ҳақиқатан ҳам, Қуличадор Уғлунинг мақсади Туркия парламентида фавқулодда вазъиятнинг  тасдиқланиши ва Анкара давлатининг мухолифларини собиқаси бўлмаган тарзда қулга олишдан иборат ва кетмакет Туркиядаги “Адолат ва тараққиёт” ҳоким партияси расмийларининг ишчи дастурига киритилган.

Қуличадор Уғлуга қўшимча, Эрдуғон давлатига мухолиф бўлган барча сиёсатчилар, ҳатто Ғарб давлатлари Анкара ҳокимиятини бунга ўхшаш айбловлар билан айблашмоқда.

Европа Иттифоқи ва Туркия давлатига мухолиф партиялар Анкара давлатини сиёсий ўз мухолифлари билан ҳисоб-китоб қилиш учун мувафаққиятсизликча амалга оширилган давлат тунтарувидан фойдаланмоқда деб айблашмоқда.

Шу сабабдан умумий қилиб айтганда, ўтган июль ойида мувафаққиятисизлик билан амалга оширилган давлат тунтаруви жамиятнинг барча соҳаларига эга бўлиш ва ҳокимият мавқеини мустаҳкамлаш учун Анкара давлатининг амалга оширган сайъ-ҳаракатини тезлаштиришнинг сабабига айланди. Туркия давлати собиқаси бўлмаган тарзда ишдан бушатиш ва қулга олишлар билан давлат идоралари, айниқса суд идоралари ва хавфсизлик идоралари 100 мингдан ортиқ ўз ходимларини қулдан бой берди. Қамоқда ҳаёт кечираётган 150  нафар мухбирларга қўшимча, 100 та оммавий ахборот воситалари ва шунингдек Туркияда фаолият олиб борадиган маданий ташкилотларнинг фаолияти тўхтатилди.  

 

Ёрлиқ