Ислом Инқилоби қўриқчилар корпуси минтақадаги АҚШ базаларига ҳужум қилди
-
Ислом Инқилоби қўриқчилар корпуси минтақадаги АҚШ базаларига ҳужум қилди
АҚШ террорчи армиясининг Эроннинг Сирик ва Қишм ҳудудларидаги объектларига ҳужуми ортидан, минтақадаги душман базалари Эрон Ислом Инқилоби қўриқчилар корпусининг Аэрокосмиик кучлари томонидан нишонга олинди.
Порс тудей сайтининг хабар қилишича, бу ҳақда Ислом Инқилоби қўриқчилар корпусининг жамоатчилик билан алоқалар бўлими шундай маълум қилди: болаларни ўлдирадиган ва террорчи АҚШ армиясининг Эроннинг Сирик ва Қишм ҳудудларига тажовузлари ортидан минтақадаги душман базалари аэрокосмик кучлари ракеталари билан зарбага учради.
Ислом Инқилоби қўриқчилар крпусининг баёниясига кўра, бугун шанба кун эрталаб соат 1:30 да АҚШнинг агрессия ҳарбийлари томонидан қўзғатилган ва йўналтирилган тўртта қоидабузар нефт танкери Ҳурмуз бўғозидан ноқонуний равишда чиқиб кетишга уриниб кўрди Огоҳлантиришдан сўнг, танкерлардан бири нишонга олинди ва тўхтатилди ва бошқа қоидабузар кема эса орқага қайтишга мажбур бўлди.
Баёнотда келтирилишича, эрталаб соат 2:30 да содир бўлган воқеадан кейин, АҚШ дронлари Қишм оролидаги телекоммуникация минорасига ва Сирикдаги минорага иккита снаряд билан урилган . Болаларни ўлдирадиган АҚШ армиясининг тажовузкорлигига жавобан, Қувайтдаги Али Ас-Салом номидаги АҚШнинг иккита ҳаво базаси ва АҚШ ҳарбий -денгиз кучларининг Баҳрайндаги бешинчи флотидаги қолган муҳим объектлар зудлик билан Ислом Инқилоби қўриқчилар корпуси Аэрокосмик кучларининг баллистик ракеталари билан нишонга олинди.
Биз тажовузкор ва болалар қотили бўлган душманни огоҳлантирамизки, агар бу тажовузлар таркорланса, чекланган жавоб етарли бўлмайди ва Ҳурмуз бўғозининиг нефт ва газ экспортига тўлиқ ёпилиши оқибатлари учун сиз жавобгар бўласиз, деб аниқлик киритди, Ислом Инқилоби қўриқчилар корпуси.