Афғонистоннинг Тайвара тумани Толибон гуруҳидан озод этилди
(last modified Thu, 27 Jul 2017 13:28:18 GMT )
июл 27, 2017 18:28 Asia/Tashkent
  • Афғонистоннинг Тайвара тумани Толибон гуруҳидан озод этилди
    Афғонистоннинг Тайвара тумани Толибон гуруҳидан озод этилди

Афғонистон армияси ва хавфсизлик кучлари пайшанба куни Ғур вилоятининг Тайвара туманини озод этиш учун Толибонга қарши кенг қамровли амалиётни ижро этиб Толибон гуруҳига оғир талафот етказди

Афғонистон армияси ва хавфсизлик кучлари мамлакат марказидаги Ғур вилоятининг Тайвара туманини Толибон гуруҳининг ишғолидан озод этди. 

Эрон телерадиокомпанияси ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Афғонистон мудофаа вазирининг маълум қилишича, Афғонистон армияси ва хавфсизлик кучлари пайшанба куни Ғур вилоятининг Тайвара туманини озод этиш учун Толибонга қарши кенг қамровли амалиётни ижро этиб Толибон гуруҳига оғир талафот етказди. Ғур вилоятининг Тайвара тумани бундан тўрт кун олдин Толибон томонидан босиб олинган эди.

Толибон гуруҳининг аъзолари Тайвара туманини эгаллаб олганидан сўнг, ушбу тумандаги шифохоналарга ҳужум қилишди ва 35 нафар ноҳарбийни жумладан бир нечта беморни ҳамда шифокорни ўлдиришди. 

Ёрлиқ