август 10, 2016 17:57 Asia/Tashkent
  • Яман: Яман ҳаво кенглигининг қамалга олиниши халқаро қонунларни очиқ ойдин бузиш ҳисобланади

Яман сиёсий олий кенгаши раиси Яман ҳаво кенглигининг қамалга олинишини халқаро қонунларни очиқ ойдин бузиш ҳисобланади деб айтди

Яман сиёсий олий кенгаши раиси Яман ҳаво кенглигининг қамалга олинишини халқаро қонунларни очиқ ойдин бузиш ҳисобланади деб айтди. Ал-Мусайра ахборот тармоғининг чоршанба куни тарқатган хабарига кўра, Яман сиёсий олий кенгашининг раиси Солиҳ Самод Яман ҳаво кенглигининг Саудия арабистони томонидан қўршовга олинганини кескин қоралаб шундай айтдики, Саудия арабистони томонидан кўрилияётган шундай ҳаракатлар халқаро мажбуриятларни ва қонун-қоидаларни ошкора бузиш ҳисобланади. Яман сиёсий олий кенгаши раисининг айтишича, Яман ҳаво кенглигининг қамалга олиниши ва парвозларнинг ушланиб қолиниши Яман халқи учун янада кўпроқ муаммоларни келтириб чиқаришига олиб келмоқда ҳамда 27 миллион яманликларнинг сафар қилишлари ва юк ташишларидаги эркинликларини чеклаб қўймоқда. Ас-Самод Саудия арабистони коалициясининг Яманга қарши тажовузининг барча масъулиятини ва ушбу мамлакат халқининг оммавий тарзда қирғин қилинишининг жавобгарлигини БМТга қаратди ва шундай таъкидладики, тажовузкорлар Яманнинг турли вилоятларидаги аҳоли турар-жойларини ва маҳаллаларни ҳамда бозорлар ва гавжум жойларни атайлаб нишонга олиб бомбардимон қилияпти. Ушбу ҳужумлар ортидан эса, ўнлаб яманликлар ҳаётдан кўз юмияпти ёки бўлмасам оғир тан жароҳати олишмоқда.