Европа санкциялари Россиядаги энг йирик банкига салбий таъсирини ўтказа бошлади
Ғарб давлатларининг Россияга нисбатан қўлланган санкциялари бу мамлакатдаги энг йирик банки яъни Сбербанкни кўп муаммоларга дучор этган. Шунингдек Европанинг айрим мамлакатларидаги ушбу банк бўлинмаларининг фаолиятини тўхтатилиши тўғрисидаги хабарлар тарқатилмоқда.
Кеча Россиядаги Сбербанк директори Гармонов "Россия 24" телеканалига берган интервьюсида Европадаги ушбу банк фаолиятлари дастурини ислоҳ этилиши билан Европанинг бир нечта мамлакатларида Сбербанк бўлинмалари фаолиятини тўхтатилишини эълон қилди.
Россиянинг Сбербанк раиси ушбу банкни Европанинг Марказий банкнининг қаттиқ босимларига дуч келганига ишора қилиб қайси мамлакатларда ушбу банк фаолиятини тўхтатишини аниқ тилга омасдан деди: шундай бир шароитда Сбербанк Европанинг айрим мамлакатларида ўз фаолиятини тўхташ қарорига келган.
Айтиш керакки Россиядаги Сбербанк 176 йилл тарих ҳамда Россия ва дунёнинг бошқа мамлакатлари жумладан Швейцария, Австрия, Украина, Қозоғистон , Хитой ва Ҳиндустон каби мамлакатларида 17 минг 500 та бўлинмалари билан бу мамлакатнинг энг йирик банки ҳисобланади.