Ашраф Ғани Ҳазрат Имом Ҳусейн қўзғолонидан сабоқ олиш зарурлигини таъкидлади
-
Ашраф Ғани
Афғонистон президенти Ашраф Ғани сўзлаган нутқида Ҳазрат Имом Ҳусейн (а)нинг7 қўзғолони ва Ошуро ўйғониш ҳаракатидан ибрат олиш лозимлигини таъкидлади.
Кобулдан Эрон телерадиокомпанияси хабарига кўра, бугун Афғонистон президенти Ашраф Ғани Ошуро куни муносабатида Кобул шаҳрининг Хайрхона минтақасидаги Имом Замон (ажж) масжидида сўзлаган нутқида биз Ҳазрат Имом Ҳусейн (а)нинг қўзғолонидан илҳом олган ҳолда фитна солувчи гуруҳларга қарши кураш олиб бориб уларнинг ёвуз ва шум мақсадларини ошкор этишга ҳаракат қилмоқдамиз деб айтди.
Афғонистон президенти ўз сўзларда Ҳазрат Имом Ҳусейн (а) армонларига вафодорлик ва садоқат кўрсатиш эса ҳамжиҳатлик, бирлик ва ваҳдатни кучайтириб қалбларимизни бир бирига яқинлаштиришни тақазо этади деб қўшимча қилди.
Ашраф Ғани шунингдек Афғонистон мамлакати душманларнинг барча фитна ва низо солишлари билан бир пайтда исломий мазҳаблар ўртасидаги ваҳдат ва бирликнинг олий намунаси ҳисобланади. Фитна ва низо солувчи айрим томонлар сўнги йиллар ичида Афғонистондаги исломий мазҳаблар ўртасида фитна солишга уринган бўлсада уларнинг барча ёвузликлари ва душманона ҳатти ҳаракатлари чипакка чиқарилган деб айтди.