Афғонистон бўҳронини ҳал этиш учун ярашув масаласи
(last modified Tue, 10 Oct 2017 07:38:07 GMT )
октябр 10, 2017 12:38 Asia/Tashkent

Афғонистон республикаси президенти Муҳаммад Ашраф Ғани Афғонистон юртидаги бўҳроннинг ҳал этилишининг бирдан бир йўли бу Афғон халқи ўртасида ярашув ва муросага келишдир деб айтди

     

      Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. 

      Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.

    Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини  эътиборингизга ҳавола этаман.  

      Бугунги  суҳбатимиз “Афғонистон бўҳронини ҳал этиш учун ярашув масаласи”га доир мавзуга бағишланади.      

      Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.

        Афғонистон республикаси президенти Муҳаммад Ашраф Ғани Афғонистон юртидаги бўҳроннинг ҳал этилишининг бирдан бир йўли бу Афғон халқи ўртасида ярашув ва муросага келишдир деб айтди. Унга кўра, Кобул давлати Толибон билан тинчлик ва сулҳга келиш мақсадида, муросага келиш таклифи билан чиққан. Америка Қўшма Штатлари шанба куни Афғон мудофаа кучларини қўллаб-қувватлаш доирасида Афғонистонга иккита Black Hawk вертолётларини топшириш маросимида сўзга чиққан Афғонистон президенти Ашраф Ғани Толибондан сулҳга келиш учун музокара ўтказиш жараёнига қўшилишларини сўраган ҳамда уларни тинчлик масаласига жиддий эътибор қаратишларини шунингдек мамлакатда осойишталикни ўрнатиш учун ўз ҳиссаларини қўшишларини таъкидлаган. Шунингдек, Афғонистон президенти Толибонни огоҳлантириб шундай айтдики, ушбу гуруҳ Афғонистоннинг мудофаа ва хавфсизлик кучлари устидан ғалаба қозонишга ёки бўлмасам кучсизлантиришга қодир эмас, шунинг учун сулҳ йўлини танлашлари керак. Ўтган куни Толибон гуруҳи Америка қўшма штатларининг Афғонистонга уюштирган ҳарбий ҳаракатларининг 16 йил бўлганлиги муносабати билан, ушбу гуруҳ америкаликларни Афғонистондан чиқариб юбориш ва улар билан урушни давом эттиришни эълон қилиб, ушбу мақсад сари қатъий ҳаракатларни амалга оширишларини маълум қилди.

      Афғонистон руспубликаси президентининг ушбу мамлакатда бўҳронни ҳал этишнинг бирдан бир йўли Афғон гуруҳлари ўртасида ярашувга келиш ҳақидаги нутқи шуни кўрсатмоқдаки, Ашраф Ғани Афғонистонда тинчликни ўрнатиш жараёнида хорижлик ўйинчиларнинг ролига ишонмаслигини англатади. Афғонистон давлати гарчи, Афғонистон юртида сулҳни таъминлаш йўлида Покистоннинг ёрдам қилиши ва ролини кўп маротаба таъкидлаган бўлсада, бироқ Афғонистон республикаси президентининг нутқига кўра, Кобул давлати хорижлик ўйинчиларнинг жумладан Исломобод давлатининг Толибон гуруҳи билан сулҳ музокарасини ўтказиш жараёнида туғридан тўғри аралашиш масаласига унчалик ҳам ишонмаяпти ва улардан фақат шу каби музокараларни ҳимоя қилишларини истаяпти халос. Шунингдек, ушбу эҳтимоллар ҳам муҳокама қилинмоқдаки, Афғонистон республикаси президенти томонидан мамлакатда бўҳронли вазиятни барҳам бериш учун Афғон гуруҳлари ўртасида ярашув ва муросага келиш лозимлиги ҳақида билдирган баёноти, Покистон ташқи ишлар вазирининг бундан бир неча кун олдинги чиқишида билдирган нутқига жавобан амалга ошди.

     Покистон ташқи ишлар вазири ўз чиқишида Исломобод яқин орада Толибон, Америка қўшма штатлари ва Афғонистон давлати ўртасида музокара ўтказиш мақсадида, музокараларнинг дастлабки босқичига тайёргарлик кўриш учун тегишлича шароитни яратиш учун саъй-ҳаракат қилаётгани ҳақида хабар берган эди. Хусусан, Ашраф Ғани Толибондан Афғонистонда сулҳ мавзуси ва ўша масалага боғлиқ музокарани қўшни мамлакатга топширмасликдир. Шунингдек, Афғонистон республикаси президентининг баёноти шуни англатмоқдаки, у ушбу музокараларда Покистон ва Америка расмийларининг иштирок этишини истамаяпти. Ушбу хавотирланиш Афғон расмийлари ўртасида мавжуд бўлиб, АҚШ ва Покистоннинг Толибон билан эҳтимолий сулҳ бўйича музокара ўтказишда, Афғонистон конституциясини четлаб ўтиб мажбуриятларни қабул қилиш учун Кобул давлатига босим ўтказишга сабаб бўлади.

     Ушбу масала Афғонистондаги турли сиёсий доиралар ва гуруҳлар ҳамда халқ нуқтаи назари билан қабул қилиб бўлмайди. Бирлашган миллатлар ташкилотида Толибон масаласи бўйича экстперт Ҳенс Жакоб Шиндлерга кўра, Афғон халқининг аксарияти Покистонни музокараларни осонлаштиришдаги ролига ишонишмайди. Негаки, Покистон хавфсизлик ташкилоти Толибон гуруҳининг раҳбари билан олдиндан алоқада бўлган ва Толибоннинг муҳим унсурлари Покистоннинг чегара минтақаларида паноҳ топишган. Кобул давлати ҳар доим Афғонистонда тинчликни ўрнатиш мақсадида афғон гуруҳлари ўртасида музокара ўтказишни таъкидлаб келган. Афғонистон республикаси президенти ҳам Толибон гуруҳи билан сулҳ бўйича музокара ўтказиш учун замин яратишда Покистоннинг ёрдам кўрсатиш лозимлигини таъкидлаш билан, ушбу муҳим масалада асосий ролни қўшниларга бермаслигини алоҳида қайд этиб ўтди.                     

      Муҳтарам тингловчилар, " Таҳлилий эшиттиришга" ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.