Могерени ушбу иттифоқнинг аъзоларидан Эрон ядровий келишувини қўллаб-қувватлашларини сўради
-
Могерени ушбу иттифоқнинг аъзоларидан Эрон ядровий келишувини қўллаб-қувватлашларини сўради
У ушбу иттифоқ ташқи ишлар вазирлари томонидан Эрон ядровий келишуви кучли ҳимоя қилинишига умид билдирди
Европа иттифоқининг ташқи сиёсат бўйича масъули ушбу иттифоқнинг аъзоларидан Эрон ва олтилик давлатлари томонидан қабул қилинган Эрон ядровий келишувини қўллаб-қувватлашларини сўради.
Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Европа иттифоқининг ташқи сиёсат масъули Федерико Могерени бугун душанба куни Люксембургда Европа иттифоқининг ташқи ишлар вазирлари йиғилиши бошланишидан олдин, Эроннинг ядровий дастури доирасидаги битим ҳақида шундай таъкидладики, ушбу келишув қайтадан ўрганиб чиқилмайди.
Шунингдек у, ушбу иттифоқ ташқи ишлар вазирлари томонидан Эрон ядровий келишуви кучли ҳимоя қилинишига умид билдирди. Могерени Атом энергияси бўйича халқаро агентлик бош мудири Юкиё Амано билан бугунги қилган суҳбатига ишора қилиб шундай айтдики, Аманонинг қайд этиши Эрон ушбу халқаро агентлик текширувчиларига ҳеч қандай монеълик қилгани йўқ.