Абдуллоҳ Абдуллоҳ Афғонистоннинг хорижлик ҳарбийларга муҳтож эмаслигини таъкидлади
(last modified Mon, 30 Oct 2017 12:19:36 GMT )
октябр 30, 2017 17:19 Asia/Tashkent
  • Абдуллоҳ Абдуллоҳ Афғонистоннинг хорижлик ҳарбийларга муҳтож эмаслигини таъкидлади
    Абдуллоҳ Абдуллоҳ Афғонистоннинг хорижлик ҳарбийларга муҳтож эмаслигини таъкидлади

Афғонистон халқи хорижлик ҳарбийларнинг ўз юртларида жойлашиб олишларини хохлашмайди

Афғонистон миллий бирлик давлатининг ижроия кенгаши раиси Афғонистоннинг хорижлик ҳарбийларга муҳтож эмаслигини таъкидлади. 

Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Абдуллоҳ Абдуллоҳ душанба куни Кобулда Афғонистон давлатининг вазирлар кенгаши йиғилишида давлат вазирларидан Афғонистоннинг ўзини ўзи бошқариб кетиши ва бировларга эҳтиёж сезмаслиги ҳамда ташқи давлатларнинг қуролли кучларига таянмаслик учун тегишли шароитлар яратишларини истади. 

Абдуллоҳ Абдуллоҳнинг қўшимча қилишича, Афғонистон халқи хорижлик ҳарбийларнинг ўз юртларида жойлашиб олишларини хохлашмайди. Айни пайтда, Афғонистонда 14 минг нафар чет эллик ҳарбийлар жумладан 11 минг Америкалик ҳарбийлар жойлашиб олган. Вашингтон эса айни дамда ўзининг Афғонистондаги ҳарбий контингентини оширишни кўзламоқда.