Ситораи Моҳи Хоса. (Ўзбекистон. Бухоро.)(СУРАТЛАР)
Тарихий обида Бухоронинг манғит сулоласига мансуб амирлари Амир Насрулло (1826-1860), Амир Музаффар (1860-1885), Амир Абдулаҳад (1885-1910), Амир Олимхон (1910-1920)лар томонидан қурилган.
Амир Насрулло Амир Ҳайдарнинг учинчи ўғли – Бухоро тахтига 1826-йилда чиққан. У 1837-йили 40 мингдан иборат мунтазам қўшин ва 2,500 дан иборат тўпчилар қўшинига Россиядан мутахассислар жалб қилган. 1856-йилда Бухоро амирлиги узоқ вақт бўйсунмаган Китоб, Шаҳрисабз бекликларини бўйсундирди.
Амир Олимхон даврида Сетораи Моҳи Хосанинг қурилиши якунланди. У 1944-йил вафот этган.
Ситораи Моҳи Хоса 1914-йилда қуриб битказилган. У Бухоро шаҳри марказидан 2,5 км жанубда, Бухоро тумани билан чегарадош ҳудудида жойлашган.
Сетораи Моҳи Хосанинг қурилиши янги тарих даврига, Бухоро амирлиги Россия империясининг протекторатлиги даврига тўғри келади.
Меъморий иншоотнинг қурилишида бир қатор ашёлар ишлатилган: ғишт (хом ва пишган), фанер, ёғоч айниқса тут ва ёнғоқ дарахти, мармар, ойна, тунука, тош, чўян, темир ва бошқалар.
Унинг дастлабки иморатлари Амир Насрулло ҳукмронлиги даври (1826-1860-йиллар) қурилган. Бироқ бу ерда сарой ва ҳушманзара боғ барпо этиш Амир Абдулаҳадхон ҳукмронлиги даврида (1885-1910-йиллар) бошланган. Амир Олимхон ҳукмронлиги даврида (1910-1920-йиллар) янги сарой тикланган ва шу даврдан бошлаб сарой комплекси янги ва эски саройга ажратилган.
Eски сарой уч ҳовлидан ва кўпгина хоналардан иборат ансамблдир. Бу ердаги энг эски хона Амир Музаффархон меҳмонхонаси (1860-1885-йиллар) кенг ва баланд зал, икки томонидаги болохонали айвонлар, европача эшик ва деразалар билан ажралиб туради. Меҳмонхонанинг деворий расмлари ва рангларида мотивлар уйғунлаштирилган.
Бино ичи ноёб меъморий ечимга эга. Оқ залнинг интерерини безатишда ўша давргача маълум бўлган энг яхши тажрибалар ўз аксини топган. Девор ва шифтларда панно кўринишидаги ойналар устида ишланган ганчкорлик маҳсули киши кўзини қамаштириб юборади. Ишлатилган ойналар девор ва шифтда бежирим безаклар остидаги фон вазифасини бажарган.
Янги сарой “П” шаклида бунёд этилган. Сарой режасида, безак ва жиҳозларида Шарқ ва европача услублар маълум даражада уйғунлашган. 1917-1918-йилларда зинали ҳовуз барпо этилган, у ансамбл меъморчилигида катта аҳамият касб этган.
Ўзбекистон ҳукумати томонидан берилаётган эътиборга тўхталадиган бўлсак, 1997-йил Бухоро шаҳрининг 2500 йиллиги муносабати билан Бухородаги барча меъморий иншоотлар қаторида Сетораи Моҳи Хосса саройи ҳам қайта таъмирдан чиқди. ЮНEСКО ташкилотининг Бутун Жаҳон ёдгорликлари рўйхатига киритилди. 2000-йил 30-августда “Маданий мерос обйектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида”ги қонун қабул қилинди. 2008-йил 12-сентабрда “Музейлар тўғрисида”ги қонун қабул қилинди. Давлатимиз томонидан қабул қилинган ушбу қонунлар меъморий иншоот муҳофазасининг ҳуқуқий кафолатидир.