НАТО ўз таъбирича Россия таҳдидларига қарши курашни кучайтириш қарорига келган
Кеча НАТОга аъзо мамлакатлари ўз таъбирича Россиянинг ҳар қандай таҳдидлари ва ҳужумлари қаршисида Европани ҳимоя қилишни кучайтириш мақсадида иккита янги ҳарбий қўмондлонлик марказларини ташкил этиш лойиҳасини қўллаб қувватлашди.
Меҳр ахборот агентлиги хабарига кўра, Брюссел шаҳрида НАТОга аъзо мамлакталар мудофаа вазирлари Россия қаршисида бу ташкилотнинг превентив қудратини кучайтиришга умид қилиб, Атлантика океанида қўмондоннлик бир марказни ҳамда яна бир ҳарбий логистик марказни ташкил этиш лойиҳасига ўз розилигини эълон қилишди.
НАТОга аъзо давлатлар масъуллари янги қўмондонлик марказларини таъсис этишидан асли мақсадларини Европа қитъасига қарши қаратилган ҳар қандай таҳдидларига суръат ва тез равишда аксиламала кўрсатиш эканлигини маълум этдилар.
НАТО ташкилотининг юқори мартабали масъуллари Германия давлатини янги ҳарбий логистик марказини ўз ҳудудларида ташкил этишга қизиқаётганлигини таъкидлашди.
Мазкур хабарга асосан НАТОнинг Испания, Португалия, Франция ва АҚШ каби денгиз куларига эга аъзо давлатлар Атлантика океанида қуилиши куталиётган янги ҳарбий марказни назорат этишади аммо ҳозиргача бу борада аниқ қарорга келишгани йўқ.
НАТОнинг ҳарбий масъуллари шунингдек янги амалиётлар ва миссияларида фойдаланиш мақсадида ҳарбий коалициянинг етакчи қўмондонлари учун кибернетик ва электрон қарол- яроқ тайёрлаш лойиҳасини ҳимоя қилишди.
Бу равиш илк марта НАТОга хакерларни ишга жалб қилишига имкон яратиб беради.