Украина президентига суииқасд қилмоқчи бўлган киши қўлга олинди
(last modified Sat, 10 Mar 2018 14:09:01 GMT )
март 10, 2018 19:09 Asia/Tashkent
  • Украина президентига суииқасд қилмоқчи бўлган киши қўлга олинди
    Украина президентига суииқасд қилмоқчи бўлган киши қўлга олинди

Украина маҳбусларининг озодлиги маркази раиси мамлакат президентига ва бошқа юқори мартабали расмийларга қарши террор ва суииқасд уюштиришни режалаштириш айби билан қамоққа олинди. 

Офицерлар корпуси деб аталадиган Украина маҳбусларининг озодлиги маркази раиси мамлакат президентига ва бошқа юқори мартабали расмийларга қарши террор ва суииқасд уюштиришни режалаштириш айби билан қамоққа олинди. 

РИА новости ахборот агентлигининг Украина хавфсизлик хизматига таяниб хабар қилишича, Украина шарқидаги Донбассга яқин жойда назорат ўтиш пункитида Владимир Робан қўлга олинган.

У Украина президенти Петро порошенкога ва ички ишлар вазирига ҳамда мудофаа ва миллий хавфсизлик кенгаши котибига қарши террор амалиётини ўтказишни режалаштиргани шунингдек, Парламент биносига ва Киевдаги президент мамуриятига қарши ҳужум уюштиришда айбланган. 

Ёрлиқ